23 жумадул аввал
1446
СИЙРАТГА ТАТБИҚ
Аллоҳнинг номи ила бошлайман сўзим,Сийрат лавҳасидан ёшланди кўзим,
Ўзгалар тавсифи бизга не керак?!
У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
Вақтларнинг тожидир асри саодат,
Уммат яшар умид қилиб шафоат,
Ҳавзи кавсарига талпинар юрак,
У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
У Зотнинг таърифига ожиздир қалам,
Йўқотган кунига йиғлайди олам.
Ҳадислар татбиқи энг олий тилак,
У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
Набийнинг сўзлари меросдир бизга,
Ҳадис ўрганишга шимаринг билак.
Амал қилмоқ вожибдир барчамизга,
У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
Сийратин ўрганинг ҳар кун, ҳар замон,
У Зотга муҳаббат саналар иймон.Ўрганиш восита, татбиқи мақсад.У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
Расулга муносиб уммат бўлайлик,
Исломнинг хизматин ҳар кун қилайлик.
Бизга не иш қолди булардан бўлак?!
У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
Шу ерда байтларин тамомлаб Ийсо,
Не бўлар мавзуга қилса интиҳо?
Сўзлари соғинчдан беради дарак,
У Зотнинг сийрати бизларга ўрнак!
Ҳурмат билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртининг 3-курс талабаси Бобохонов Ийсохон
21:25 / 31.12.2014
2547
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар