14 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 14-куни
- Ҳижрий 3-йил, 14-рабиъул аввал куни (милодий 624-йил 3-сентябр) Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
- Ҳижрий 64-йил 14-робиъул-аввал куни Язид ибн Абдулмалик вафот этди.

Islom.uz порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди
2015 йил 16 март куни islom.uz порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда бир неча масалалар кўриб чиқилди. Мажлисга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчилик қилдилар. Порталдаги ҳар бир сайтнинг масъуллари бундан буён ўз вазифаларига янада кўпроқ шижоат, янада кўпроқ масъулият билан ёндошишларини таъкидладилар.
«Hilol-nashr» нашриёти Шайх ҳазратларининг васиятларига биноан ҳар икки ҳафтада бир марта китоблар тақдимотини ўтказишини маълум қилди.
Шайх ҳазратларининг сафдошлари бўлган юртимиз уламолари билан ҳамжиҳатликда иш юритишга келишиб олинди. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик шиор қилинди.
Мусибатнинг биринчи куни хаккерлар томонидан islom.uz порталига ҳужум қилинган эди. Бу соҳанинг мутахассислари islom.uz порталини ўз ҳимоясига олганини эълон қилишди.
Фазилатли устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фаолиятларини фарзандлари ҳамда шогирдлари томонидан давом эттирилишини барчангизга маълум қиламиз.
Шу муносабат билан, аввало, Аллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолда, сиз азизлардан ҳам дуо умидидамиз.
islom.uz портали
05:09 / 17.03.2015
6515
Аввалги мақола
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати (7)
Сийрат
10418
Кейинги мақола
У зотдан инсоният қарздордир
134
Сийрат
Янгиликлар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015
Янгиликлар
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015
Янгиликлар
Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар