3 зулқаъда
1446

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми?» дейилди.
«Ҳа. Кўпинча у Зот бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришар эдилар. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишарди. Кулар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар», деди».
Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жимликлари узун, кулгилари оз Зот эдилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у Зотга назар солсанг, кўзларига сурма суртилганми, дер эдинг. Ҳолбуки, сурма бўлмасди».
Шарҳ: Яъни киприкларининг қора ва қалинлигидан сурма суртиб олганга ўхшаб кўринар эди.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Иккисини Термизий ривоят қилган.
18:58 / 11.04.2012
2502
Аввалги мақола
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари
Мақолалар
2687
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
8331
Саловотлар
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар