3 рабиъус сони
1446
Набий алайҳиссаломнинг умматга шафқатлари
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз Унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба, 128). Шарҳ: Ояти каримада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у Зотдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг қабулида шак йўқ дуоси бўлади. Барча набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун сақлаб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга, албатта, етгувчидир», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги «Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан», деган қавлини тиловат қилдилар. Ийсо алайҳиссалом: «Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан», деган эдилар. Бас, у Зот икки қўлларини кўтариб туриб: «Эй бор Худоё! Умматим! Умматим!» дедилар ва йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор. Роббинг билади-ку, ундан сени нима йиғлатур, деб сўра», деди. Жаброил алайҳиссалом келиб у ҳақда сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига айтган нарсаларининг хабарини бердилар. Ҳолбуки, унинг ўзи ҳам билар эди. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва: «Албатта, Биз сени умматинг ҳақида рози қилурмиз, сенга ёмонлик қилмасмиз», деб айт», деди». Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан бир умматнинг раҳматини ирода қилса, ўшанинг набийсини ўзидан аввал қабз қилур. Бас, уни (умматига) фарат ва ундан олдинги қарз қилур. Қачон бир умматнинг азобини ирода қилса, ўшани набийси тирик турганда азоблар, ҳалок қилур. У назар солиб туриб, (умматнинг) ҳалокатига кўзи қувонур. Чунки улар уни ёлғончига чиқарган ва ишига исён қилган эдилар», дедилар». Иккисини Муслим «Китобул иймон»да ривоят қилган. Шарҳ: Аллоҳ таоло Ўзи мана шундоқ баркамол сифатларга соҳиб қилган бандаси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзининг охирги пайғамбари қилиб танлаб олди. Ўша пайтдаги жаҳолат ботқоғига ботган, ғафлат уйқусида қотган инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун, уларга охирги ва мукаммал шариатнинг амалларини аввал ўзи қилиб кўрсатиши учун, барчага шахсий ўрнак бўлиш учун худди шу баркамол сифатлар ила сифатланган инсони комил керак эди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша талабларнинг барчасига тўлақонли жавоб берадиган Зот эдилар. Шу билан бирга, у Зотнинг охирзамон пайғамбари эканликларининг далили сифатида бошқа аломатлар ҳам бор эди.
19:11 / 11.04.2012
2446
Аввалги мақола
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида
Мақолалар
2402
Кейинги мақола
Бағишлов
129
Мақолалар
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
Мақолалар
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022
Мақолалар
حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020
ٍКўп кўрилганлар