27 жумадис сони 1447
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!

Аммо баъд:

Қўлингиздаги ушбу «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт» деб номланган рисоланинг ҳажми кичик бўлса ҳам, иншааллоҳ, нафи каттадир. Чунки бу асарнинг муаллифи Абдул Азим домла унда ҳар бир мўмин-мусулмон учун, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман, деган шахс учун жуда ҳам фойдали бўлган маълумотларни тўплаган. Муаллиф ўзининг илмий фаолияти давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига алоҳида аҳамият қаратиб, аста-секин орамизда сийрат илмининг кўзга кўринган мутахассисларидан бирига айланди. Энди сийратни фақат ўрганиб қолмай, бу илм бўйича келган маълумотларни текшириш, таҳлил қилиш ва саралаш савияси ҳам пайдо бўлди.

Ушбу рисола ҳақидаги гап-сўзларимиз ҳам четда тарқалган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «паспортлари» деган услуб борасидаги суҳбатдан бошланган эди. Аммо маслаҳатлашиб, Абдул Азим домла уни ушбу мўъжаз, аммо ўзида кўпчиликка ниҳоятда керак бўлган маълумотларни бир жойга тўплашга муяссар бўлдилар.

Биз у кишига яна кўплаб ижодий равнақ ва ўқувчилари у кишидан яна ҳам кўпроқ манфаат олишларида Аллоҳ таолонинг ёрдами бўлишини тилаб дуолар қилиб қоламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Тошкент, 22. 12. 13.

 

 

07:37 / 27.06.2020
Кейинги мақола
Салавотлар
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари
أَمَّا نَسَبُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَهُوَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ابْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيِّ بْنِ...
14:41 / 10-декабрь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари
عَنْ قَيْسِ بْنِ مَخْرَمَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: وُلِدْتُ أَنَا وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَامَ الْفِيلِ.  Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:...
18:23 / 05-декабрь Батафсил...
Сийрат
Аллоҳнинг иродаси ила бир нур туғилди
Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари учун дунёнинг энг афзал нуқтаси бўлмиш Маккаи Мукаррамани ихтиёр қилди. Аввало, бу муқаддас шаҳар ернинг қоқ киндигида жой...
15:19 / 03-декабрь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг ҳаётлари ҳар бир мусулмон учун ибрат ва ўрнакдир
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ فِي يَدِهِ لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ يَوْمٌ وَلَا يَرَانِي، ثُمَّ...
12:01 / 27-ноябрь Батафсил...