Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари
№ | жинси | Исми | Умри | Онаси |
1 | ўғил | Қосим | 17 ой | Хадижа розияллоҳу анҳо |
2 | қиз | Зайнаб розияллоҳу анҳо | 31 ёш | Хадижа розияллоҳу анҳо |
3 | қиз | Руқайя розияллоҳу анҳо | 22 ёш | Хадижа розияллоҳу анҳо |
4 | қиз | Умму Кулсум розияллоҳу анҳо | 28 ёш | Хадижа розияллоҳу анҳо |
5 | қиз | Фотима розияллоҳу анҳо | 29 ёш | Хадижа розияллоҳу анҳо |
6 | ўғил | Абдуллоҳ (Тоййиб – Тоҳир) | 1 ёшга яқин | Хадижа розияллоҳу анҳо |
7 | ўғил | Иброҳим | 16-18 ой | Мория розияллоҳу анҳо |
- Қосим.
Онаси: Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: нубувватдан олдин (ҳижратдан аввалги 24-27 йиллар / мил. 596 йил май – 599 йил апрель ораси). Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Оламдан ўтган йили: нубувватдан олдин (ҳижратдан аввалги 24-27 йиллар / мил. 596 йил май – 599 йил апрель ораси). Умри: 17 ой. Оламдан ўтган жойи: Маккаи Мукаррама.
- Зайнаб розияллоҳу анҳо.
Куняси: Умму Али. Онаси: Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 23 йил / мил. 600 йил апрель – 601 йил март ораси (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 30 ёшларида, Исломдан аввал). Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Иймон келтирган йили: онаси Хадижа розияллоҳу анҳо билан бирга (иккинчи ваҳийдан кейин). Турмуш қурган йили: ҳижратдан аввалги 10 йил, нубувватнинг 4 йили / мил. 612 йил ноябрь – 613 йил октябьр ораси. Турмуш ўртоғи: Абул Ос ибн Рабиъ Абшамий розияллоҳу анҳу (ибн Абдулуззо ибн Абдушшамс ибн Абдуманоф[1]). У Зайнаб розияллоҳу анҳонинг холаси Ҳола бинти Хувайлиднинг ўғли бўлиб, бойлик, тижорат ва омонат жиҳатидан Макканинг саноқли кишиларидан эди. Абул Ос розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан бир йил олдин мусулмон бўлганини эълон қилган ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида, ҳижрий 12 йил, зулҳижжа ойи / мил. 634 йил февралда вафот этган. Турмушга чиққан жойи: Маккаи Мукаррама. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Фарзандлари: 1) Али; 2) Умома розияллоҳу анҳо. Мадинага ҳижрат қилган йили: ҳижрий 2 йил, Катта Бадр ғазотидан кейин. Вафот этган йили: ҳижрий 8 йил / мил. 629 йил май – 630 йил апрель ораси. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Умри: 31 ёш.
- Руқайя розияллоҳу анҳо.
Куняси: Умму Абдуллоҳ. Онаси: Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 20 йил / мил. 603 йил февраль – 604 йил январь ораси (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 33 ёш бўлганларида). Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Иймон келтирган йили: онаси Хадижа розияллоҳу анҳо билан бирга (иккинчи ваҳийдан кейин). Фотиҳаланган: Утба розияллоҳу анҳу ибн Абу Лаҳаб (оила қуришмаган. Утба Макка фатҳ этилган куни (ҳижрий 8 йил, 17 Рамазон / мил. 630 йил 7 январь) мусулмон бўлган). Турмушга чиққан йили: (ҳазрати Усмон ибн Аффонга) ҳижратдан аввалги 10 йил, нубувватнинг 4 йили / мил. 612 йил ноябрь – 613 йил октябрь ораси. Турмушга чиққан жойи: Маккаи Мукаррама. Турмуш ўртоғи: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу (Ҳабашистонга ҳам, Мадинага ҳам бирга ҳижрат қилишган). Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Фарзанди: Абдуллоҳ ибн Усмон. Мадинага ҳижрат қилган йили: ҳижрий биринчи йил. Вафот этган йили: ҳижрий 2 йил (Катта Бадр ғазоти(17 Рамазон)дан сўнг). Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Вафоти сабаби: Қизамиқ касалига чалиниб, вафот этган. Жанозасини ўқиган: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу (сабаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Катта Бадр ғазотида бўлганлар). Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Умри: 22 ёш.
- Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
Онаси: Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 19 йил / мил. 604 йил февраль – 605 йил январь ораси. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Иймон келтирган йили: онаси Хадижа розияллоҳу анҳо билан бирга (иккинчи ваҳийдан кейин). Фотиҳаланган: Утайба ибн Абу Лаҳаб (оила қуришмаган. Утайба мушрик ҳолида ўлиб кетган). Турмушга чиққан йили: (ҳазрати Усмон ибн Аффонга) ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал ойи / мил. 624 йил август-сентябрь (жумодул аввал ойи / октябрь-ноябрда эса Усмон розияллоҳу анҳу билан бир ёстиққа бош қўйишган). Турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Турмуш ўртоғи: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу (Руқайя розияллоҳу анҳонинг вафотидан кейин ваҳий асосида уйланган ва «Зуннурайн» (икки нур соҳиби) деган лақабни олган). Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Фарзанди: йўқ. Мадинага ҳижрат қилган йили: ҳижрий биринчи йил. Вафот этган йили: ҳижрий 9 йил, шаъбон ойи / мил. 630 йил ноябрь-декабрь. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Умри: 28 ёш.
- Фотима розияллоҳу анҳо.
Куняси: Уммул Ҳасан. Сифати: заҳро. Онаси: Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 18 йил[2] / мил. 605 йил февраль – 606 йил январь ораси (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 35 ёш бўлганларида, Каъба бузилиб, қайта қурилган йили). Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Турмушга чиққан йили: ҳижрий 2 йил / мил. 623 йил июль – 624 йил июнь ораси. Турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Турмуш ўртоғи: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Маҳри: 400 ёки 480 дирҳам. Фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Умму Кулсум, Муҳассин ва Зайнаб розияллоҳу анҳум. Вафот этган йили: ҳижрий 11 йил, 3 Рамазон / мил. 632 йил 21 ноябрь. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида (Ақийл ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ховлисининг бурчагига ҳазрати Али бошчилигида кечқурун қўйилган. Қабр билан йўлнинг ораси 7 зироъ, яъни 3,23 м). Умри: 29 ёш.
- Абдуллоҳ.
Лақаблари: Тоййиб ва Тоҳир (маънолари: ёқимли, тоза, покиза. Ислом келганидан кейин туғилгани учун). Онаси: Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: нубувватнинг дастлабки йиллари. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Вафот этган йили: нубувватнинг дастлабки йиллари. Вафот этган жойи: Маккаи Мукаррама. Қабри: Ҳажун қабристонида (Маккаи Мукарраманинг шимоли-шарқида жойлашган). Умри: бир ёшга яқин.
- Иброҳим.
Онаси: Мория Қибтийя розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижрий 8 йил, зулҳижжа ойи[3] / мил. 630 йил март-апрель. Туғилган жойи: Мадинаи Мунавваранинг Олия (ҳозир Аволий) номли шарқий ҳудуди. Вафот этган йили: ҳижрий 10 йил, жумодус соний / мил. 631 йил сентябр. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош биродарлари Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг қабри ёнига қўйилган). Умри: 18 ой[4]. [1] Абул Ос розияллоҳу анҳунинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у Зотнинг мана шу тўртинчи боболари – Абдуманофда бирлашади. [2] Жумҳур муҳаққиқ уламоларнинг аржаҳ (кучлироқ, эҳтимоли кўпроқ, ҳақиқатга яқинроқ) қавлларига кўра. [3] Уламоларнинг иттифоқига кўра (Аллома Бадриддин Айний Ҳанафий, «Умдатул қорий шарҳу Саҳиҳил Бухорий», 12/359). [4] 18 ойлигида вафот этгани ҳақидаги ривоят машҳурдир (Аллома Бадриддин Айний Ҳанафий, «Умдатул қорий шарҳу Саҳиҳил Бухорий», 7/69).