2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Биринчи асирлар

Осмондан ёмғир ёғиб турар эди. Ўша кечаси Абу Ясар Убайда ибн Саъид ибн Осснинг қулини олиб келди. Мунаббиҳ ибн Ҳажжож қули билан Умайя ибн Халафнинг қули мусулмон бўлдилар. Асирларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтиришганида, у Зот намоз ўқиётган эдилар. Улар: «Биз Қурайшнинг мешкобчиларимиз, бизни сув олиб келишга юборишган эди», дедилар. Сўроқ қилаётганлар бу гапга ишонмай, ура кетишди. «Биз Абу Суфённинг одамларимиз, унинг карвонида эдик», деган эдилар, урушдан тўхташди. Расулуллоҳ намозни тугатиб салом бердилар-да: «Агар сизга тўғрисини айтишса, урасизлар, ёлғон гапиришса, тўхтайсизлар-а?!» деб асирларга қарата савол бера бошладилар. Мешкобчилар у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш ушбу тепаликнинг ортида эканини, ҳар куни тўққиз-ўнта туя сўяётганларини, Маккадан кимлар чиққанини айтиб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг сони минг билан тўққиз юз орасида экан. Мана, Макка ўзининг жигаргўшаларини сизга қарши юборибди», дея вазиятга баҳо бердилар.

01:14 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Қатъий қарор
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...