24 жумадул аввал 1446
Яккама-якка олишувлар

Шундан кейин Утба ибн Робиъа укаси Шайба ва ўғли Валид билан олдинга чиқиб, мусулмонларни яккама-якка олишувга чақирди. Уларнинг қаршисига ансорийлардан уч йигит –Ҳориснинг ўғиллари Авф ва Муавваз ҳамда Абудуллоҳ ибн Равоҳа чиқишди. Мушриклар: «Сизлар кимсизлар?» деб сўрашди. «Биз ансорийлармиз», деб жавоб беришди улар. «Бизнинг сизлар билан ишимиз йўқ!» деди мушриклар. Сўнгра улардан бири: «Эй Муҳаммад! Бизга ўз қавмимиздан бизга тенг келадиган тузукроқ одамни чиқар!» деб бақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Убайда ибн Ҳорис, тур! Эй Ҳамза, тур! Али, сен ҳам тур!» дедилар. Улар душманга рўбарў бўлишди. Мушриклар: «Сизлар кимларсиз?» деб сўрашди яна. «Мен Убайдаман!» деди Убайда. «Мен Ҳамзаман!» деди Ҳамза. «Мен Алиман!» деди Али: «Яхши, бизга тенг келадиган аслзодалардан экансизлар», деб рақиблари уларга ташландилар. Ёши ўтиб қолган Убайда Утба ибн Робиъа билан жанг бошлади. Ҳамза Шайбага, Али эса Утбанинг ўғли Валидга ҳамла қилди. Ҳамза бирпасда Шайба ибн Робиъани ер тишлатди. Али ҳам Валидни ўлдирди. Убайда билан Утба зарба бериб, бир-бирларини ярадор қилдилар. Ҳамза ва Али ёрдамга отилишди. Қиличлари билан Утбани чопиб ташлаб, шерикларини даст олдилар-да, орқаларига қайтдилар.

01:16 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Қурайшда иккиланиш
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...