Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг озод қилган қули Маҳжоъга камон ўқи тегиб жон берди. Шундай қилиб, у биринчи шаҳидлик мақомига эришди. Кейин ҳовуздан сув ичаётганида томоғига ўқ санчилиб Ҳорис ибн Суроқа ҳам шаҳид бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, одамларни шижоатлантириб: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, кимда-ким сабр билан, савоб умидида олдинга интилиб, ортга қочмай уруш қилса ва ўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади!» дедилар. Жаннатнинг нақд хабарини эшитган Умайр ибн Ҳамом розияллоҳу анҳу: «Оҳ, оҳ! Менинг жаннатга киришимга анавилар томонидан ўлдирилишим кифоями?!», деди-да, қўлида еб турган хурмоларини ерга улоқтириб, қиличини суғурганича урушга кириб кетди ва шаҳид бўлди. Икки томон бир-бирига тўқнашган пайтда Абу Жаҳл ҳам: «Эй бор Худоё! У қариндошлар орасини бузадиган, бунинг устига, бизга бутунлай нотаниш бўлган нарсани олиб келди. Бугун уни синдиргин!» деб илтижо қиларди.