21 жумадул аввал 1446
Фаришталар ёрдамга тушганлар

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Бадр уруши куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига назар солдилар. Улар уч юздан зиёдроқ эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага қарадилар, эгниларида ридо ва иштон бор эди. Сўнгра: «Эй бор Худоё, менга берган ваъдангни юзага чиқар. Эй бор Худоё, бугун мана шу Ислом жамоаси ҳалок бўлса, Сенга ер юзида бошқа ибодат қилинмайди», дедилар. У Зот Роббиларидан мадад сўраб дуо қилар эдилар. Ҳатто елкаларидан ридолари тушиб кетди. Абу Бакр келиб ридони олиб, эгниларига ташлаб қўйди-да, орқаларида турди. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, Роббингизга ёлборганингиз етар. У сизга берган ваъдасини, албатта, амалга оширади», деди. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди. «Ўшанда Роббингиздан мадад сўраганингизда, сизни (сўровингизни) ижобат қилиб: «Албатта, Мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман», деди». Албатта, Пайғамбарларига қўшилиб, мусулмонлар ҳам Парвардигори Оламдан ёрдам сўраганлар. Шунинг учун ҳам оятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларигагина эмас, балки мусулмонларга мурожаат қилинмоқда. Аллоҳ таоло мўмин бандаларига мадад учун фаришталарни юборганлиги ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Аммо бу каби мавзуларда энг ишончли манба Қуръони карим ва ҳадиси шариф бўлади. Мазкур ояти карима ва яна бошқа оятларни ўз жойида ўрганамиз. Шунингдек, Имом Бухорий ҳам китобларида бу ҳақда Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисни келтирганлар. Имом Бухорий «Саҳиҳ»ларидаги «Китоб ал-Мағозий»да фаришталарнинг Бадрда ҳозир бўлишлари бобини келтирганлар. Ушбу бобдаги биринчи ҳадис Муъоз ибн Рифоъата ибн Рафиъ аз-Зурақийдан, у отасидан ривоят қилади. Унинг отаси Бадр аҳлидан бўлган экан: Жаброил фаришта Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ичингизда Бадр аҳлларини қандоқ санайсизлар?» деди. У Зот: «Мусулмонларнинг афзалидан», дедилар ёки шунга ўхшаш калима айтдилар. У: «Фаришталардан Бадрда ҳозир бўлганлар ҳам шундоқдир», деди. Имом Бухорий яна шу бобда Икрима ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳулардан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни: «Мана бу Жаброил отининг бошидан тутиб устида уруш анжомлари билан келмоқда», дедилар.

13:30 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...