21 жумадул аввал 1446
Янги мусулмон қаҳрамон

Кейин ғатафонлик Наъим ибн Масъуд ибн Омир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен мусулмон бўлдим. Аммо қавмим мусулмон бўлганимни билгани йўқ. Менга хоҳлаган ишингизни буюринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сен бизнинг одамсан, агар қўлингдан келса, уларнинг орасини буз. Уруш доғда қолдиришдир», дедилар. Наъим ибн Масъуд шундан кейин чиқиб, бани Қурайзага борди. Жоҳилият даврида улар билан улфатчилик қилиб юрар эди. Ибн Масъуд уларга: «Эй бани Қурайза, мен сизни яхши кўришимни биласиз. Гап орамизда қолсин-у, қурайшликлар билан ғатафонликларнинг сиздан фарқи бор. Бу юрт сизларнинг юртингиз. Унда молу мулкингиз, бола-чақангиз, аёлларингиз бор. Қурайшликлар ва ғатафонликлар Муҳаммад ва унинг шериклари билан урушгани келганлар. Сизлар эса Муҳаммадга қарши уларга ёрдам бердингиз. Уларнинг молу мулки ҳам, юрти ҳам, аёллари ҳам бошқа жойда. Агар қўлларидан келса, бир иш қиладилар, бўлмаса, юртларига қайтиб кетиб, сизни анави одам билан ёлғиз ташлаб қўядилар. Агар у билан якка ўзингиз қолсангиз, кучингиз етмайди. Сиз анави қавмнинг улуғларидан баъзиларини гаровга олмагунингизча, улар билан урушга кирманг. То Муҳаммадга қарши урушнинг охиригача гаровга олинганлар қўлингизда турсин», деди. «Тўғри айтасан», деб жавоб қайтаришди улар. Бу гап, гарчи бани Қурайза қурайшликларга ёрдам бермасин, деган мақсадда айтилган бўлса ҳам, ёлғон эмас, бани Қурайза учун керакли танбеҳ эди. Сўнгра Наъим ибн Масъуд қурайшликлар бошлиғи Абу Суфён ҳузурига борди ва: «Менинг сизга бўлган муҳаббатимни ҳам, Муҳаммад билан алоқам йўқлигини ҳам яхши биласизлар. Ўзимга етган нарсадан сизларни хабардор қилиб қўйишни бурчим деб билганимдан олдингизга келдим. Аммо бировга айтмайсизлар!» деди. «Хўп бўлади», дедилар. «Яҳудийлар Муҳаммад билан ўрнатилган сулҳни бузишганига надомат қилиб, унга одам юборганини биласизми? Улар, қилган ишимизга пушаймонмиз, агар Қурайш ва Ғатафоннинг улуғларидан сенга асир олиб берсак, биздан рози бўласанми? Сен уларнинг калласини оласан, кейин биргалашиб, душманни қириб ташлаймиз, дейишган экан, Муҳаммад хўп дебди. Агар яҳудийлар одам юбориб, сизлардан гаровга одам беришни сўрасалар, бирор кишини бера кўрманглар», деди у. Кейин Ғатафон ҳузурига бориб, уларга ҳам Қурайшга айтганларини айтди. Ушбу гаплардан кейин Абу Суфён бани Қурайза ҳузурига Икрима ибн Абу Жаҳлни юбориб, уларни урушга чорлади. Икрима уларга: «Биз ўз еримизда эмасмиз, ҳайвонларимиз ҳалок бўлмоқда. Урушни бошлайлик-да, Муҳаммадни йўқ қилиб, ишни тугатайлик», деди. Ўша куни шанба эди. Яҳудийлар узр айтдилар: «Бу кунда ҳеч нарса қилмаймиз. Баъзи бирларимиз бу кунда бир хил ишларни қилиб, мусибатга учради. Ундан кейин яна, то Муҳаммадни йўқотгунимизча, бизга гаровга одам бериб қўймасанглар, сиз билан унга қарши уруш қилмаймиз. Сизлар урушда қийналиб, юртингизга қайтиб кетиб, бизни ташлаб қочишингиздан қўрқамиз. Муҳаммад бизнинг юртда турибди. Биз якка ўзимиз унга қарши тура олмаймиз», дедилар. Шундай қилиб, уларнинг ораси бузилди. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши душманликларини давом эттирдилар. Бани Қурайза яҳудлари ичкарида қолган аёллар ва болаларга зарар етказишнинг пайида бўлдилар. Шундай ёмон мақсадда борган яҳудийлардан бирини София бинти Абдулмуттолиб уриб ўлдирдилар.

22:39 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Қамал
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...