4 жумадис сони 1446
Расулуллоҳ пайғамбар бўлишларидан аввал одамларнинг бу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари

 

Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишлари арафасида поп ва роҳибларнинг олиб борган фаолиятлари тарихдан маълум. Яҳудийлар дунёга келиши мумкин бўлган пайғамбардан ўз ғанимлари − мадиналик арабларга қарши курашда ёрдам кутишарди. Осим ибн Амр ибн Қатодага ўз қавмининг одамлари бундай дейишган: «Аллоҳнинг раҳмати билан яҳудий душманларимиздан эшитганларимиз мусулмон бўлишимизга сабаб бўлди. Биз Аллоҳга ширк келтирадиган бутрараст эдик, яҳудийлар эса аҳли китоб, биз билмайдиган нарсалардан хабардор эди. Улар билан ўртамизда муттасил кўнгилсизликлар бўлиб турарди. Яҳудийларни ранжитган пайтларимизда улар шу кунларда дунёга пайғамбар келадиган вақт етганини, у билан бирлашиб, бизларни худди Од ва Эрам халқидек ўлдиражакларини айтишарди. Биз бундай таҳдидни кўп эшитганимиз учун Аллоҳ ўз Пайғамбари Муҳаммадни юборганда унинг даъватларига қулоқ солиб, динини қабул қилдик. Яҳудийлар айтган гапнинг мағзини чақиб, улардан олдинроқ мусулмон бўлишга шошилдик. Яҳудийлар эса иймон келтиришдан бош тортишди». Яҳудийларнинг биз пайғамбар билан бирлашиб, сизларни Од ва Эрам халқидек қириб ташлаймиз, дейишининг боиси уларнинг китобида Худонинг элчиси бутпарастларни куч билан йўқотади, дейилган. Уларнинг дили ҳасад ва адолатсизликка тўлиб-тошгани учун бу дунё ва охират азобларига мубтало бўлишларини ўйламай иймон келтиришмади. Насроний динини қабул қилган араб Умайя ибн Абу Салт юртимизда дунёга келадиган пайғамбарларнинг сифатини китобларда кўп ўқиганман, дер эди. Эронлик Салмон розияллоҳу анҳу бир коҳин билан суҳбатлашганида у: «Эй Салмон, Аллоҳ Аҳмад исмли бир пайғамбар юборади, бу Зот Тиҳома* тоғларидан чиқади. унинг сифатларидан бири совғани олиш, садақани рад этиш бўлади», деганини ҳикоя қилади. Коҳиннинг бу гапи Салмонни иймон келтиришга ундади. Пайғамбар алайҳиссалом кўпгина подшоларни Ислом динига даъват этиб, мактуб йўллаганлар. Фақат насроний ва яҳудий динларидан хабарсиз Кисрогина у кишининг номасига нописандлик билан қараган. Ҳабаш подшоси Нажоший, Миср подшоси Муқавқис, Рум подшоси Қайсар каби насроний динидаги ҳукмдорлар пайғамбарнинг элчиларини иззат-икром билан кутишган. Уларнинг орасида Нажошийдек иймон келтирганлари ҳам, Қайсардек чиройли жавоб қайтарган, қалбан имонга келишига оз қолган, дунёга подшоликка муккасидан кетмаган инсофлилари ҳам, Муқавқисдек иккиланганлари ҳам бор. Расулуллоҳнинг подшолар қўрққудек куч-қудратлари йўқ эди. Улар Ийсо Масиҳнинг ўзидан кейин келадиган пайғамбар ҳақидаги башоратларини, Муҳаммад алайҳиссаломнинг таърифлари ўз китобларида баён этилган сифатларга айнан мос келишини билганлари учун Расулуллоҳнинг элчиларини иззат-икром билан кутишган. Сарвари олам дунёга келишлари арафасида ғойибдан у киши ҳақида хабар берувчи овозлар эшитилиб турган. Коҳинлар ўз китобларидаги ваҳийларни одамларга муттасил етказишган. Аллоҳнинг Расулуллоҳга муяссар этган ишлари: одамларга етказган сўзлари, даъватларининг тўғрилиги у Зотнинг  чин Пайғамбар эканликларини исботлайдиган далилдир. Чуқур мулоҳаза қилган киши ҳидоят топади, Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин.

_____________

*Тиҳома — Қизил денгизнинг шарқи билан Яманнинг шимолига жойлашган, Макка, Янбу, Жиддадек шаҳарлари бор юрт.
22:36 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Инжилдаги башорат
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...