28 шаъбон
1447
Ҳабашистонга қилинган дастлабки ҳижрат
Вазият кескинлашиб, мусулмонларнинг ҳаёти хавф остида қолгани учун Расулуллоҳнинг кўрсатмаларига биноан бир гуруҳ мусулмонлар иймонларини асраш ниятида уй-жой, мол-мулкларини ташлаб, юртни тарк этишга қарор қилдилар. Бу Ислом тарихидаги дастлабки ҳижрат эди. Муҳожирлардан ўн киши эркак ва бештаси аёл бўлиб, булар Усмон ибн Аффон ва унинг рафиқаси бўлмиш Расулуллоҳнинг қизлари Руқайя, Абу Салама аёли Умму Салама билан, Абу Саламанинг ўгай биродари Абу Субра ибн Абу Раҳм аёли Умму Кулсум билан, Омир ибн Робиъа аёли Лайло билан, Абу Хузайфа ибн Утба ибн Робиъа аёли Суҳайлнинг қизи Саҳла билан, Абдураҳмон ибн Авф, Усмон ибн Мазъун, Мусъаб ибн Умайр, Суҳайл ибн Байзо, Зубайр ибн Аввомлар эди. Ибн Ҳишомнинг ривоят қилишича, Усмон ибн Мазъун уларга бошлиқ этиб тайинланди. Муҳожирлар кўп машаққатлар чекиб, Қизил денгиз соҳилига келишди ва бир кемани ёллаб, кўзлаган манзилларига соғ-саломат етиб олишди. Мушрикларнинг жабр-ситамларидан қутулиб, Ҳабашистонда хотиржам яшай бошлашди. Расулуллоҳ билан Маккада саноқлигина мусулмон қолди.
18:32 / 26.06.2020
2501
Аввалги мақола
Ҳамзанинг мусулмон бўлиши
Мақолалар
3070
Кейинги мақола
Салавотлар
68
Саловотлар
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар