2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Расулуллоҳнинг Савдага уйланишлари

 

Хадижа вафот этган ойда Пайғамбар алайҳиссалом омириялик Замъанинг қизи Савдага уйландилар.

Савда қариндош-уруғларининг қаттиқ норозилигига қарамай, иймон келтирган ва эри Сакрон ибн Амр билан қийин-қистовга олингач, Ҳабашистонга ҳижрат қилган аёл эди. Сафардан қайтгач, Сакрон ибн Амр вафот этиб, Савда тул қолди. Расулуллоҳ бу аёлни никоҳларига олиб мушрик қариндошларининг тазйиқидан, ҳар хил кимсаларнинг танаю маломатларидан сақлаб қолдилар, қолаверса, у кишига иймонли, Ислом саботи билан курашувчи бир ҳамдам зарур эди. Агар бу никоҳ бўлмаса, Савданинг қариндошлари уни диндан қайтаришга уринишар, бева аёл чорасиз қолиб, уларнинг йўриғига юриб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмасди. Бундан ташқари, насл-насаби юқори Савда ўзига муносиб умр йўлдоши топгунча вақт ўтиб, қариб кетиши ва турмуш қуришга рағбати қолмаслиги ҳам мумкин эди.

Расулуллоҳнинг ҳар бир ишларида бошқаларнинг ақли бовар қилмайдиган ҳикмат бор.
10:02 / 13.04.2012
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...