2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Қубога тушиш

 

Сарвари олам бани Амр ибн Авф жамоасининг маҳалласига келиб тушдилар. Машҳур астроном Муҳаммад Пошонинг аниқлашича, бу ҳодиса рабиул аввалнинг 8-куни, мелодий 622 йил 9-ойнинг 20-кунига тўғри келади. Ислом дини пайдо бўлиб, ўн уч йилдан кейин ғалабага юзланганининг янги тарихи шу кундан бошланади. Бу йиллар мобайнида Расулуллоҳ жуда кўп жабр-ситам тортдилар, Аллоҳга ошкора ибодат қилиш имконидан маҳрум этилдилар. Мушриклар томонидан хўрланган, мол-мулки талон-тарож этилган мусулмонлар садоқатли дўстларга, осойишта бошпанага эришдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Амр жамоасининг оқсоқоли Кулсум ибн Ҳадимнинг уйига қўндилар. Сўққабош Саид ибн Хайсаманинг уйида одамларни йиғиб, суҳбатлар ўтказардилар. Абу Бакр Сиддиқ Синҳ маҳалласидаги Ҳорижа ибн Зайдникига жойлашди.
10:10 / 13.04.2012
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...