20 жумадул аввал 1446
Мол закоти

 

Шу йили эҳтиёжидан ортиқча пул, мол-дунёга закот бериш фарз қилинди. Бу ўзига тўқ кишиларнинг бойлигига тариқча зарар етказмай, камбағал, бева-бечораларнинг рўзғорини озми-кўпми бутлаб қўядиган адолатли усулдир. Закотнинг миқдори бир йил мобайнида эҳтиёждан ташқари (ўша даврдаги пул бирлиги бўйича) динор-тилла танга йигирмага, дирҳам-кумуш танга икки юзга етса ва бир йил ўтса, қирқдан бир қисмини, яъни юз сўмдан икки ярим сўм берилади. Бундан ортиқча мол-дунё мана шу тартибда ҳисобланади. Шариатнинг хукми бўйича қўй қирққа, сигир ўттизга, туя бештага етса ва бир йил ўтса, маълум миқдорини камбағалларга бериш лозим. Савдо моллари, деҳқончилик маҳсулотларидан ҳам закот берилади. Закотни имом (амир) йиғиб олиб, тавба сурасининг 60-оятида баён этилган кўрсатмага биноан тақсимлайди: «Закотни фақирларга, (топгани учи-учига етмайдиган) мискинларга, закот назоратчиларига, дилларини Исломга мойил қилиш кўзда тутилган кимсаларга, қулларни озод қилишга, (ҳалол ишга мол-дунё сарфлаб, қарздор бўлиб тўлаёлмайдиган) чорасизларга, худо йўлига (ғариб ғозийларга, ғариб ҳожилар, ғариб мусофирларга), мол-мулкидан фойдаланиш имкониятидан вақтинча маҳрум мусофирларга бериш фарз. Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи ва ҳикмат билан иш юритувчидир».

Кўринадики, закот бойларнинг мол-дунёсига зарар етказмаган ҳолда ижтимоий ҳаётда маълум мўътадилликни юзага келтириш, бева-бечораларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмаклашиш имконини беради. Йўқчилик жуда кўп мамлакатларда мазкур тузумга қарши норозиликка сабаб бўлади, ижтимоий адолат, тенглик, озодлик учун кураш ўтини ёқади. Закот эса мана шундай нотинчликларнинг олдини оладиган адолатли йўлдир.
10:26 / 13.04.2012
Аввалги мақола
Фитр садақаси
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...