20 жумадул аввал
1446
Савиқ ғазоти
Икки ўғли билан яқинлари ўлдирилган, Бадр ғазотида қатнашолмаган Абу Суфённинг ичига чироқ ёқса, ёришмасди. У Муҳаммад алайҳиссалом билан учрашмагунча бошига сув теккизмасликка қасам ичди ва сўзининг устидан чиқиш учун икки юз кишилик қўшин билан Мадинага йўл олди. Йўл-йўлакай бани Назир яҳудийларини мусулмонларга қарши отлантириш учун уларнинг бошлиғи Ҳуяй ибн Ахтаб билан кўришмоқчи бўлди, бироқ оқсоқол учрашувдан бош тортди. Тарвузи қўлтиғидан тушган Абу Суфён Мадинага бир нечта одам юборди, улар хурмозорларга ўт қўйдилар ва ансорлардан бир кишини кўриб қолиб, уни ўлдирдилар. Бундан хабар топган Пайғамбар алайҳиссалом зулҳижжа ойининг бешинчи куни икки юз саҳоба билан Абу Суфёнга қарши отландилар. Бироқ душман аллақачон қочиб қолган, уларни қувиб етиш маҳол эди. Мушриклар юкини енгиллатиш учун ташлаб қочган талқон солинган қоплар мусулмонларга ўлжа бўлди. Шу боис бу юриш савиқ (талқон) ғазоти деб аталади.
10:31 / 13.04.2012
2397
Аввалги мақола
Қайнуқоънинг кўчиши
Мақолалар
1997
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар