10 Рамазон
1447
Ғоба ғазоти
Мадинадан ўн икки мил олисдаги Ғоба деган жойда Пайғамбар алайҳиссаломнинг йигирмата туяси боқиларди. Бани Асад қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн қирқ суворий билан келди-да, подачини ўлдириб, туяларни олиб кетди. Бу хабарни Расулуллоҳга ансорлардан Салама ибн Акваъ етказди. Расулуллоҳ унга орқага қайтиб, душманни чалғитиб туришни топширдилар. Салама шу заҳоти изига қайтиб, душманнинг орқасидан ўқ ота бошлади, қувлашса, тутқич бермай қочди, улар дарага кирганда тепадан тош думалатди. Мусулмонлар келиб қолишидан хавотирланган суворийлар юкини енгиллатиш учун найза, кийим-кечакларини ташлаб қоча бошлашди. Саламанинг ёлғиз ўзи ғанимларни анчагина таҳликага солиб, овораи сарсон қилди.
Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни душманнинг орқасидан қувиб боришга чақир-ганларида биринчи бўлиб Миқтод ибн Асвад йўлга отланди. Расулуллоҳ унга аъламни тутқазиб, сен одамларни бошлаб кетавер, мен орқангдан етиб бораман, дедилар. Миқтод қанча тез юрмасин, барибир, душманнинг орқа сафидаги одамларнигина қувиб етишга муваффақ бўлди. Икки ўртадаги отишма натижасида қароқчилардан икки киши ўлди, мусулмонлардан бир киши шаҳид бўлди. Мусулмонлар туяларнинг кўп қисмини тортиб олишди, қолганини олдинги сафдагилар ҳайдаб кетишди.
10:56 / 13.04.2012
2563
Аввалги мақола
Бани Лиҳён ғазоти
Мақолалар
2293
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
127
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар