23 жумадул аввал 1446
Қўшин юбориш

 

Каъб ўлдирилгач, яҳудийлар унинг ўрнига Усайр ибн Ризомни ўзларига бошлиқ қилиб сайлашди. У ҳокимиятни қўлга киритгач: «Мен шу пайтгача Муҳаммадга ҳеч ким қилмаган кароматларни кўрсатаман. Ғатафон қабиласини унга қарши оёққа турғизаман», дея қасам ичди. Пайғамбар алайҳиссалом вазиятни кузатиб келишга юборган одам яҳудийларнинг феъли айниб, бир-бирларини мусулмонларга қарши қайраб юришганини, урушга қизғин тайёргарлик кетаётганини билиб келди. Расулуллоҳ Ҳазраж қабиласидан Абдуллоҳ ибн Равоҳа бошчилигида ансорлардан ўттиз кишини Усайрни Ислом динига даъват этиш учун юбордилар.

Мусулмонлар Хайбарга бориб, Усайрга учрашдилар ва мақсадларини айтдилар. Икки томон бир-бирига даҳл қилмасликка келишгач, элчилар Усайрни урушиш ниятидан қайтаришга уринишди, агар икки томон ёвлашиб қон тўкилмаса, оқсоқолнинг ўзи иймон келтириб мусулмон бўлса, Пайғамбар алайҳиссалом уни Хайбарга ҳоким этиб тайинлашларини ва бу юртнинг халқи тинч ҳаёт кечиришини айтишди. Усайр бу таклифни маъқул кўриб Расулуллоҳнинг ҳузурига отланди ва ўттиз нафар яҳудийни ўзига ҳамроҳ қилди.

Бир мусулмонга бир яҳудий ҳамроҳ бўлиб йўлга тушишди. Йўлда кетатуриб тўсатдан Усайрнинг шайтони зўр келди, кўнглида бадбин ўйлар туғилиб, мусулмон элчиларининг гапига кирганига афсусланди, улардан қутулиш учун суиқасд йўлини танлади. Биринчи навбатда мусулмонларнинг бошлиғини қуролсизлантириш ниятида Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг қиличига ёпишди. Бироқ у эпчиллик қилиб ўзини орқага ташлади-да, сакраб отдан тушди. «Эй Аллоҳнинг душмани, хиёнат қилмоқчимисан?» деди-да, қиличини қинидан суғуриб ғанимнинг сонини чопиб ташлади. У ўша заҳоти ўлди. Мусулмонлар қилич яланғочлаб яҳудийларни битта қўймай қириб ташлашди. Хиёнатнинг оқибати мана шундай бўлади.
11:05 / 13.04.2012
Аввалги мақола
Қўшин юбориш
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...