23 жумадул аввал 1446
Қўшин юбориш

 

Кунларнинг бирида Абу Суфён тўпланиб турган одамларга: «Муҳаммад бозорда айланиб юрибди. Орангизда уни ўлдириб, бизни ташвишдан қутқарадиган мард борми?» деди. Бир одам ўртага чиқиб, бу топшириқни бажо келтиражагини айтди. Абу Суфён унга от, сарф-харажати учун пул, озиқ-овқат бериб сафарга жўнатди. У олти кун йўл юриб, Мадинага келгач, Расулуллоҳ қаердалигини сўраб-суриштирди. У кишининг бани Абду Ашҳал масжидида эканликларини аниқлаб, тўппа-тўғри шу томонга йўл олди.

У эшикдан кирар-кирмас Пайғамбар алайҳиссалом: «Анови одам мени ўлдиргани келяпти, лекин унинг тажовузидан Аллоҳнинг ўзи асрайди», дедилар. Усайд ибн Ҳузайр ёвуз ниятли кимса Расулуллоҳга яқинлашиб қолганини кўриб, иштонбоғидан тортиб юборди, унинг қўйнига тиқиб олган ханжари ерга тушиб кетди. У қилмишига пушаймон бўлди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг бу ерга нима мақсадда келганини, агар ростини гапирса, қўйиб юборилишини айтдилар. «Эй Муҳаммад, Худо ҳақи, шу пайтгача мен бирон кимсадан қўрққан эмасман, лекин сени кўришим билан негадир довдираб қолдим. Менинг бу ерга нима мақсадда келганимдан деярли ҳеч ким воқиф эмасди, сен бир қарашдаёқ билиб олдинг. Шундан сенга қасд қилиб бўлмаслигини тушундим. Сен ростдан ҳам ҳақиқий Пайғамбар экансан, Абу Суфённинг гуруҳи эса шайтоннинг тўдаси экан», дея кўнглида борини тўкиб солди ва иймон келтириб мусулмон бўлди.

Пайғамбар алайҳиссалом ёвуз ниятли Абу Суфённи қилмишига яраша жазолаб, ўлдириш учун Амр ибн Умайя Замарийга бир кишини қўшиб юбордилар. Улар Маккага келгач, олдин Байтуллоҳни тавоф қилишди. Шу атрофда юрган бир одам Амрни таниб, у бирон шум ният билан келган, дея шовқин солди. Мушриклар ўртасида ғала-говур бошланди, қўлга тушишдан қўрққан мусулмонлар вақтни ғанимат билиб, қочиб қолишди. Парвардигори олам мусулмонларга Макканинг калитини ўз қўли билан топшириб, Ислом динига кириши учун Абу Суфённинг ҳаётини сақлаб қолишни ирода қилган экан.
11:07 / 13.04.2012
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...