2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Водил Қуронинг фатҳ этилиши


Пайғамбар алайҳис-салом Водил Қуро яҳудийларига таслим бўлишни таклиф этдилар, бироқ улар бош тортиб, мусулмонларга қарши уруш эълон қилишди. Натижада улардан ўн бир киши ўлди, кўпчилик яраланди, мусулмонлар эса жуда кўп ғаниматни қўлга киритдилар. Пайғамбар алайҳис-салом ғаниматни бешга бўлиб, тақсимладилар. Олинган ҳосилнинг тенг ярмини мусулмонларга бериш шарти билан ер-сув эгаларида қолдирилди. Хайбар яҳудийлари билан ҳам худди шундай келишим тузилган эди. Расулуллоҳ Водил Қуро яҳудийларининг маҳсулотини чамалаб тақсимлашга Абдуллоҳ ибн Равоҳани юбордилар. Унинг тақсимоти яҳудийларга ёқмади. Улар Равоҳага пора бериб, тақсимотни ўз фойдасига ҳал қилмоқчи бўлишди. «Эй Оллоҳнинг душманлари, — деди ғазабланган ибн Равоҳа. Менга ҳаром едирмоқчимисизлар? Мен сизларии маймундан ҳам, чўчқадан ҳам ёмон кўраман. Сизларга бўлган нафратим, ўзим учун суюмли пайғамбарга бўлган муҳаббатим туфайли адолат билан ҳукм чиқараман".

Мадина атрофидаги яҳудийлар бўйсуниб, ўртада ваъдаю шартномалар тузилган бўлса-да, мусулмонларга хавф солиб туртанлар кўп эди. Шунга қарамай мусулмонлар Водил Қуро яҳудийларини таслим қилиб муҳим ғалабани қўлга киритдилар.

13:30 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Таймаъ сулҳи
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...