21 жумадул аввал
1446
Қўшин юбориш
Пайғамбар алайҳиссаломга ҳабашистонлик бир гуруҳ одам Жидда аҳолисига ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабар етиб келди. Расулуллоҳ уларга қарши Алқама ибн Мужаззиз бошчилигида уч юз кишилик қўшин жўнатдилар. Ислом лашкарлари Жиддага боргач, душманнинг йўлини тўсиш учун кемаларга тушдилар. Ҳабашлар бир оролга тўпланиб туришган эди, ясов тортиб келаётган жанговар мусулмонларни кўриб, тумтарақай қочишди. Кутилган тўқнашув юз бермади. Алқама қўшинни орқага қайтарди ва қадами илдамларни олдинга ўтказиб, тезроқ кетаверишни буюрди. Қадами илдамларга Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмийни бош қилди. Абдуллоҳ табиатан ҳазилкаш одам эди. У йўлда кета туриб бир жойда гулхан ёқди ва лашкарга: «Сизлар менга итоат этишга буюрилганмисизлар?» деб сўради. Жангчилар «ҳа», деб унинг гапини тасдиқлашди. Абдуллоҳ: «Ундай бўлса, мана шу ёниб турган гулханга сакранглар», деди. Баъзилар: «Ахир биз ўтдан қўрқиб мусулмон бўлганмиз-ку», дея эътироз билдиришди, баъзилар бошлиқнинг амрига бўйсиниб оловга ўзини урмоқчи бўлди. Абдуллоҳ уларни қайтариб, «ҳазиллашдим» деди. Бу воқеани эшитган Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло олдида гуноҳ бўладиган ишларда махлуққа итоат этилмайди», дедилар.
11:34 / 13.04.2012
1952
Аввалги мақола
Қўшин юбориш
Мақолалар
1995
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар