7 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.


Адий ибн Ҳотамнинг келиши

 

Адий Мадинага келиб, Пайғамбар алайҳиссаломга учрашди. Расулуллоҳ уни ҳурматлаб уйларига бошладилар. Йўлда кетишаётганларида рамақижон бўлиб қолган қари бир кампир учраб, ўзининг ҳожатлари ҳақида узоқ арзи-ҳол қилди. Кутавериб диққати ошган Адий: «Худо ҳақи, бу одам подшоҳ эмас экан», дея кўнглидан кечирди. Уйга кетиб келишгач, Пайғамбар алайҳиссалом Адийни кўнмаганига қўймай, ичига хурмонинг пўстлоғи тиқилган чарм ёстиққа ўтқиздилар, ўзлари эса қуруқ ерга ўтирдилар. Шундан кейин уч марта: «Эй Адий, агар мусулмончиликни қабул қилсанг, бошинг омон бўлади», дедилар. Адий: «Менинг ўз диним бор», дея жавоб берди. (У насроний динига эътиқод қиларди.) Пайғамбар алайҳиссалом: «Динингни сендан кўра яхшироқ биламан», дедилар. Ҳайратга тушган Адий: «Наҳотки динимни мендан кўра яхшироқ билсанг», деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳа, яхши биламан», дея тасдиқладилар ва насроний динидаги бошлиқларнинг арабларга тақлидан ғаниматнинг тўртдан бир улушини оладиган аслида динда йўқ бир талай ишларини санаб ўтдилар. Шундан кейин: «Эй Адий, менга эргашганларнинг ожизу нотавонлигини, камбағаллигини кўриб, Ислом динини қабул қилмаётган бўлсанг керак. Мен комил ишонч билан Аллоҳга шундай қасам ича оламан, мусулмонларнинг мол-мулки кўпайиб кетадиган шундай кунлар келадики, уни оладиган одам топилмай қолади. Эҳтимол, душманларимиз кўплигидан чўчиб, иймон келтирмаётгандирсан? Айт-чи, Ҳийрага борганмисан?» деб сўрадилар. Адий: «Йўқ, Ҳийрани кўрган эмасман, лекин эшитганман», деди. Расулуллоҳ: «Аллоҳнинг номи билан қасам ичаманки, Ислом дини кенг қанот ёйиши туфайли шундай аминлик бўладики, Ҳийрадан ёлғиз йўлга чиққан аёл киши бемалол Байтуллоҳни зиёрат қилиб, бехавотир қайтиб кетади. Эҳтимол, подшоҳлик, ҳокимият бизнинг илкимизда эмаслиги учун иймон келтиришни истамаётгандирсан? Худо ҳақи, яқин орада Бобилнинг оқ саройлари ишғол этилгани ҳақидаги хабарни эшитасан», дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг гапларидан қаттиқ таъсирланган Адий иймон келтирди ва чиндан ҳам Расулуллоҳ башорат қилган ишларнинг ҳаммасини ўз кўзи билан кўрди.
07:47 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...