24 ражаб
1447
Расулуллоҳнинг Азруҳ ва Жарбо аҳолисига аҳднома ёзиб беришлари
Пайғамбар алайҳиссалом Азруҳ ва Жарбо аҳолисига қуйидагича аҳднома ёзиб бердилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳаммад Пайғамбарнинг Азруҳ ва Жарбо аҳолисига берган ушбу аҳдномаси бу одамлар Аллоҳнинг ва Пайғамбарнинг ҳимоясида тинч яшашлари ҳақидаги ҳужжатдир. Улар ҳар йилнинг ражаб ойида роппа-роса юз динор хирож тўлашади. Мусулмонларга панд-насиҳат қилишга ва марҳамат кўрсатишга Аллоҳ кафилдир».
Мино аҳолиси мусулмонларга маҳсулотининг тўртдан бирини бериш шарти билан келишув имзоланди.
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалар билан Шом томонга бориш ҳақида кенгашдилар. Улар: «Эй Расулуллоҳ, агар олдинга юришга буюрилган бўлсангиз, бошлайверинг», деди. Расулуллоҳ: «Агар олдинга юришга буюрилган бўлсам, маслаҳатлашиб ўтирмасдим», дедилар. Умар: «Ундай бўлса шу ердан орқага қайтганимиз маъқул. Румликлар сон жиҳатдан биздан кўп, Шомда эса биронта мусулмон йўқ. Душман бизнинг бу ергача келганимизни кўриб, уруш қилишга ботинолмади. Биз мана шу фурсатдан фойдаланиб, қайтиб кетайлик. Кейинчалик вазиятга қараб иш қилармиз. Аллоҳнинг ўзи мушкулимизни осонлаштирадиган бирон йўл-йўриқ кўрсатар», деди. Пайғамбар алайҳиссалом Умарнинг фикрини маъқуллаб қўшинни орқага қайтардилар.
11:37 / 13.04.2012
2552
Аввалги мақола
Айла ҳокимининг келиши
Мақолалар
2601
Кейинги мақола
Салавотлар
186
Саловотлар
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
ٍКўп кўрилганлар