Меърож ҳодисасидан кейин баъзи саҳобалар муртад бўлишганми?
1 ўн йил аввал 3481 siyrat.uz
Савол: Ассалому алайкум.
Мен баъзи саҳобалар Исро ва Меърож воқеасининг эртасига Пайғамбаримизга ишонмасдан муртад бўлишган, деб ўқигандим ёки эшитгандим. Яқинда «Исро ва Меърож қачон юз берган?» мақоласини ўқиб қолдим, унда ёзилишича, Исро ва Меърож ҳодисаси имтиҳонидан барча саҳобалар ўтган эканлар. Шунга изоҳ бера оласизларми? Жавоб: Ва алайкум ассалом.Аввало, саҳобаларнинг бирортаси Исро ҳодисасидан кейин муртад бўлишгани ҳақида саҳиҳ-ишончли ҳадис ёки асар йўқ. Балки бу маънода «мункар», «жуда заиф» ривоят келган бўлиб, муҳаққиқ ва муҳаддис уламолар уни ҳужжатга ярамайди, дейишган.
Қолаверса, Исро ва Меърож воқеаси мутавотир даражада кўп ривоят қилинган. Қизиғи, ўша ривоятларнинг бирортасида саҳобаларнинг муртад бўлгани ҳақида умуман гапирилмаган.
Аввалги мақола
Оламларга раҳмат Пайғамбар
Кейинги мақола
Ҳазрати Ҳамза Пайғамбаримиздан неча ёш катта бўлганлар?
Мавзуга оид мақолалар