10 Рамазон
1447
Зимом ибн Саълабанинг келиши
Пайғамбар алайҳиссалом масжидда саҳобалар билан суҳбатлашиб ўтирганларида саҳройи араблардан сочи ёйилган, овози ўткир, бироқ нима деганини уқиб бўлмайдиган бир одам туясини тўппа-тўғри ичкарига олиб кириб чўктирди. «Қайси бирингиз Абдулмутталибнинг ўғли?» деб сўради. Саҳобалар Расулуллоҳга ишора қилишди. Саҳройи араб Пайғамбар алайҳиссаломга юзланиб: «Мен сендан қўполлик билан савол сўрайман, хафа бўлмагин», деди. Расулуллоҳ: «Истаган гапингни сўрайвер», дея ижозат бердилар. Саҳройи араб: «Худони шафеъ келтириб сўрайманки, Аллоҳ сени жами инсонларга Пайғамбар қилиб юбордими?» деди. «Ҳа, шундай», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. «Аллоҳ бизларга беш вақт намоз ўқишни буюрдими?» деб сўради саҳройи араб. «Худди шундай», дея жавоб бердилар Расулуллоҳ. «Аллоҳ бойларимизнинг молларини олиб, камбағалларга беришни буюрдими?» деб сўради саҳройи араб. «Ҳа, шундай», дедилар Сарвари олам. «Аллоҳ ҳар йили рамазон ойида ўттиз кун рўза тутишимизни буюрдими?» деб сўради саҳройи араб. «Худди шундай», дея жавоб бердилар Расулуллоҳ. «Қодир бўлганларимизга умримизда бир марта Байтуллоҳни тавоф қилиш буюрилдими?» деб сўради саҳройи араб. «Худди шундай», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Саҳройи араб: «Менким Зимом ибн Саълаба бу ишларнинг ҳаммасига иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим», деди. У кетгандан кейин Расулуллоҳ: «Бу одам диний ишларнинг олими бўлди», дедилар. Зимом ўз қавмига боргач, одамларни бутларга чўқинишдан воз кечиб, Ислом динига киришга даъват этди. Одамлар унинг айтганларига ишониб, ёппасига мусулмон бўлдилар.
11:48 / 13.04.2012
2804
Аввалги мақола
Нажрон элчилари
Мақолалар
2970
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
127
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар