16 шаъбон
1447
Ҳамадон элчилари
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Ҳамадондан элчилар ташриф буюришди. Уларнинг орасида машҳур шоир Молик ибн Намат ҳам бор эди. Эгниларига Яманнинг йўл-йўл матосидан тўн кийиб, бошларига Адан салласини ўраган элчилар билан Расулуллоҳ Табукдан қайтганларидан кейин учрашдилар. Молик Пайғамбар алайҳиссаломни мақтаб шеър ўқиди: /
Қасам тангрига, элтмиш туяларни биёбонга,
Мушкулини осон этар сафар чоғида карвонга.
Расулуллоҳга эргашдик сўзини тасдиқ қилиб,
Юбормиш Аллоҳ бизни даъват этгани иймонга.
Муҳаммаддан ботир йўқ душманга қарши турмоққа,
Топилмас бас келар инсон бу янглиғ марду майдонга.
Пайғамбар алайҳиссалом Молик ибн Наматни ўз қавмидан мусулмон бўлганларга бошлиқ этиб тайинладилар ва улар ҳақида яхши гапларни гапирдилар: « Бу− нақадар яхши қабила, ҳамадонликлар дарров жонимизга оро кирди, улар − азобга ғоят бардошли одамлар, уларнинг орасида мард кишилар, қобилиятли арбоблар бор».
11:52 / 13.04.2012
2605
Аввалги мақола
Ҳамир подшоҳларининг элчилари
Мақолалар
2502
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 14 куни
64
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар