21 жумадул аввал 1446
Абу Бакрнинг намозда имом бўлиши

 

Пайғамбар алайҳиссалом иситмалаб, оёқ-қўлларидан дармон кетгани учун Абу Бакрга жамоатга имом бўлиб намоз ўқишни буюрдилар. Бу Расулуллоҳнинг Абу Бакрни ўзларига халифа (ўринбосар) қилишни ихтиёр этганларининг нишонаси эди. Ансорлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг дарди оғирлигини билиб, масжид атрофида айланиб юришди. Аббос ичкарига кириб, ансорлар ташвишда қолишганини айтди. Расулуллоҳнинг ишораларига биноан Али билан Фазл у кишининг қўлтиқларига киришди. Аббос олдинда йўл бошлаб юрди. Бошлари танғиб боғланган Сарвари олам минбарнинг биринчи пиллапоясига ўтирдилар. Одамлар у кишининг ҳурматлари учун гур этиб ўринларидан қўзғалишди. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин:

«Эй халойиқ! Сизлар Пайғамбарингиз вафот этишидан қўрқяпсизлар. Аввалги пайғамбарлар мангу яшаган эмас, мен ҳам абадий яшамайман. Мен Роббимнинг даргоҳига кетаман, сизлар ҳам орқамдан етиб борасизлар. Мендан кейин ҳижратнинг аввалидаги муҳожирларга яхши муомала қилишингизни тавсия этаман, муҳожирлар ҳам ўзаро бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлишсин. Аллоҳ Қуръондаги Валъаср сурасида бундай дейди: «Замон билан қасамки, барча инсон зиён ичидадир, фақат иймон келтирган, яхши амалларни қилган, бир-бирларига ҳақни тавсия этган, бир-бирларини сабрли бўлишга ундаган кишилар бундан мустаснодир». Ҳамма иш Аллоҳнинг изни билан амалга ошади. Ҳеч бир ишда шошқалоқлик қилманглар, Аллоҳ инсоннинг шошилишига қараб бир ишни тезлатмайди. Аллоҳга қарши уруш очган одам мағлуб бўлади, Аллоҳни алдашни кўзлаган одам ўзи алданиб қолади. Муҳаммад сурасининг 22-оятида бежиз: «Агар сизлар ҳокимият юргизсангиз, ер юзида ёмон иш қиласизларми, қариндошлик муносабатларини узиб қўясизларми, дейилмаган. Сизлар муҳожир ансорларга яхши муомала қилинглар, чунки ансорлар сизлар Мадинага келмасдан бурун бу ерларда макон тутган ва оқкўнгиллик билан иймон келтиришган. Ансорларга яҳшилик қилинглар, улар топган-тутганини сизлар билан баҳам кўришди, уйларидан жой беришди, ўзлари муҳтож бўла туриб, ўз нафсларини тийиб, бор-будини сизлардан аяшмади. Муҳожирлардан биров ансорларга ҳоким бўлса, уларнинг камчилик ва хатоларини кечирсин, ўзини улардан юқори тутмасин. Мен сизлардан аввал кетаман, сизлар ҳам орқамдан етиб борасизлар, сизлар билан жаннатда кўришамиз. Кимки охиратда жаннатга киришни истаса, тили билан қўлини ёмонликдан тийсин», дедилар.

Раббиул аввал ойининг 13 (душанба) куни Абу Бакр мусулмонларга имом бўлиб бомдод намозини ўқиётганида Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрати Оишанинг ҳужрасидан пардани очиб, одамларга табассум қилдилар. Абу Бакр Расулуллоҳ намозга чиқдилар,  деган ўйда орқа сафга чекинди. Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган мусулмонлар қувонганларидан намозларини ҳам унутиб, у кишининг зиёратларига югуришларига сал қолди. Сарвари олам қўллари билан Худонинг ибодатини давом эттираверишни имо қилдилар ва ичкарига кириб, пардани ёпиб қўйдилар.
12:00 / 13.04.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...