22 жумадул аввал 1446
Бани Ҳанифа элчилари

Бани Ҳанифа элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда уларнинг ичида машҳур бузғунчи Мусайламатул Каззоб ҳам бор эди. Бу нобакор аввалроқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб юборган эди. Мактубда қуйидагилар айтилганди: «Аллоҳнинг Расули Мусайламадан, Аллоҳнинг Расули Муҳаммадга. Аммо баъд. Мен бу ишда сенга шерик бўлдим. Бу ишнинг ярми бизгадир. Унинг ярми Қурайшгадир. Қурайш адолат қиладиган қавм эмаслар». Ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қуйидаги жавобни ёзган эдилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Мусайламага. Ҳидоятга эргашганларга саломлар бўлсин. Аммо баъд. Албатта, ер Аллоҳнинг мулкидир. Уни Ўз бандаларидан кимга хоҳласа, ўшанга мерос қилур. Оқибат тақводорларникидир». Бану Ҳанийфа элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганларида кийимлари билан Мусайламани у Зотдан тўсиб турар эдилар. Бу каззоб шу ерда ҳам ўз нобакорлигини қилди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз ҳукмлари остидаги нарсанинг бир қисмини беришларини сўради. Шунда у Зот қўлларидаги чўпни кўрсатиб: «Сенга мана шу чўпни ҳам бермайман», дедилар. Бу ҳайъат шундай бир ноқулай ҳолда келиб, ўшандоқ ҳолда қайтди. Кейинчалик ҳам улар кўп ёмонликларга сабаб бўлдилар.

03:29 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Абдул Қайс элчилари
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...