9 рабиъус сони 1446
Саййидуно Ҳамза розияллоҳу анҳунинг Исломға мушарраф бўлушлари

Бир кун Абу Жаҳл алайҳиллаъна ҳазрат Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам турган ерларидин ўтуб қолди. Жанобни кўруб қолуб, ўзин тўхтатолмади, ҳар қисм беҳуда алфозлар ила дашномлар берди, азиятлар еткузди, динларин сўкди ва оғзига келган ҳақоратларни қилди. Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам анинг бу тариқа беадабликлариға жавоб ҳам бермадилар. Ўзи сўкуб, ўзи кетди.

Бу воқеани Абдуллоҳ ибн жудъонни озод қилғон чўриси тамом кўруб ва эшитуб турди. Дили ниҳоятда оғриди, лекин бир сўз қила олмади. Шул ҳолда турган эрди, бирдин жаноб саййидуно Ҳамза розийаллоҳу анҳу шикордин камонларин осган ҳолда келуб қолдилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон чўрисин олдидин ўтуб эрдилар, ул хотун воқеани саййидуно Ҳамзаға ниҳоятда асарлик суратда арз қилди, Абу Жаҳл малъуннинг ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлариға қилган густохликларин тамом баён қилди.

Бу воқеани саййидуно Ҳамза эшитгач, беҳад ғазабнок бўлдилар, ғоятда мутаассир бўлуб, орқалариға масжид тарафиға Абу Жаҳл жазосини бермак учун қайтдилар. Боруб тўғри Масжиди Ҳаромға кируб кўрдиларки, малъун жамоаи Қурайш ўртасида сўзлаб ўлтурубдур. Саййидуно ҳамза тўғри анинг қошиға боруб, камонлари ила бошиға шундоғ қаттиғ урдиларки, манҳус (бадбахт)нинг боши оғир ярадор бўлди. Кейин дедилар: «Эй манҳус, сен менинг биродарзодамға дашном берурсанми? ҳолбуки, мен ҳам анинг динидадурман. Ул нима деса, мен ҳам ани дерман. Қани шижоатинг бўлса, менга жавоб бергил, мен кўрай». Бу ҳолни кўруб, Бани Махзум жамоасидин бир неча киши ўрнидин туруб, Абу Жаҳлға ёрдам бермакчи бўлди. Абу Жаҳл аларни манъ қилуб дедики: «Ҳамзани қўйуб беринглар, мен анинг биродарзодасиға кўп оғир дашномлар бериб эрдим, анинг учун мундоғ қилди».

Кейин саййидуно ҳамза ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға боруб, бўлган воқеани арз қилдилар ва дини Исломда эканликларин эълон қилдилар.

Жаноб саййидуно Ҳамза розийаллоҳу анҳу Ислом душманлари учун Худонинг офати эрдилар. Шунинг учун «Асадуллоҳ», яъни «Худонинг шери» деган лақабни олдилар. Бу жанобнинг мусулмон бўлушлари кофирларни билкул лоилож қилуб қўйди. Ўшал кундин тортуб, кофирлар Набий карим соллаллоҳу алайҳи васалламға ва мусулмонларға зулмларин кам қила бошладилар.

05:19 / 27.06.2020
Кейинги мақола
Бағишлов
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...
Мақолалар
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022 Батафсил...
Мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хурмо ейишлари
 حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020 Батафсил...