9 рабиъус сони
1446
Пайғамбаримиз бизлар учун ўзимиздан ҳам кўра суюкли
Аҳзоб сурасининг 6-оятида инсоният билиши керак бўлган аниқ ҳақиқат зикр қилинган:
النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ
Аллоҳ таоло яна айтади: «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса уларнинг оналаридир». Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва у Зотнинг азвожи мутоҳҳарларининг мўмин-мусулмонларга нисбатан тутган ўринлари ва қадр-қийматларини белгилаб бермоқда. «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир». Яъни Пайғамбарнинг мўминлар учун тутган ўрни шунчалик улуғки, у асраб олган отадан ҳам, сулбий падаридан ҳам, ҳатто ҳар бир мўминнинг ўз нафсидан ҳам юқори даражададир. У Зотнинг бу даражаси доимий ва боқийдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир нарсада мўминлар учун ҳаммадан, ҳатто ўзларидан ҳам устун мақомдадир. Бу ғоятда олий мақомдир. Бу мақом дунёда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа инсонга берилмаган мақомдир. Бу мақомнинг улуғлигини янада чуқурроқ тушунишимиз учун ҳадиси шарифларга мурожаат этамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Менинг нафсим қудрат қўлида бўлган Зот билан қасамки, сизлардан бирортангиз мен то унга ўзидан, молу дунёсидан, боласидан ва барча одамлардан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди». Имом Бухорий ривоят қилган. Имом Бухорий ривоят қилган яна бошқа бир ҳадисда айтилади: «Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, эй Умар! Токи мени ўзингдан ҳам маҳбуброқ кўрмагунингча бўлмайди», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, албатта, сиз мен учун ҳамма нарсадан, ҳатто ўзимдан ҳам маҳбубсиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана, энди бўлди, эй Умар», дедилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўминларга уларнинг ўзларидан ҳам ҳақлироқ эканликлари фақат у Зоти бобаракотнинг шахслари билан чегараланмайди, балки у Зот келтирган таълимотлар ҳам мўминлар учун ҳамма нарсадан устун туриши лозим. У Зоти бобаракот ҳадисларидан бирида: «Сизлардан бирортангиз токи унинг ҳавои нафси мен келтирган нарсага эргашмагунича, мўмин бўла олмайди», деганлар. Мусулмон киши эргашадиган таълимот, ҳаётнинг қайси соҳасида бўлишидан қатъи назар, Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Қуръон ва суннатдир. Бу ояти каримага тааллуқли ривоятлардан бирида Имом Бухорий улуғ саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бундай деганларини ҳикоя қилади: «Ҳеч бир мўмин йўқки, мен унинг учун бу дунё ва охиратда одамларнинг энг ҳақдори бўлмасам, агар истасангиз, «Пайғамбар мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир» оятини ўқинглар. Бас, қайси бир мўмин ўзидан кейин мол-мулк, мерос қолдирса, уни қариндошлари олсин. Агар қарз ёки зое бўлган болалар қолдирса, эгаси менга келсин, мен унинг мавлосиман». Яъни вафот этган ўша мўминнинг қарзини мен тўлайман, етим қолган болаларига қарайман, демоқдалар.«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.
08:07 / 27.06.2020
3406
Аввалги мақола
Пайғамбармиз аёлларининг зиммасидаги масъулият
Мақолалар
3123
Кейинги мақола
Бағишлов
334
Мақолалар
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
Мақолалар
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022
Мақолалар
حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020
ٍКўп кўрилганлар