23 жумадул аввал 1446
Эй отажон, эй қадрлигим

Албатта меҳрибон дўст бўлган Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенинг  ота-онангни қай даражада яхши кўришингни ва уларнинг ҳам сенга қанчалик  меҳрибон эканликларини биладилар. 

У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам оталарга гарчи ҳажда бўлсалар ҳам, сафарларини чўзиб юбормасдан, хожатни тугатибоқ оиласи, аёли ва болалари ҳузурига қайтишга шошилишини васият қиладилар. Яна айтадиларки, шундай қилган одамни, Аллоҳ кўп ҳасанотлар билан мукофатлайди. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандайин ҳам сени яхши кўрадилар ва сенинг туйғуларингни ҳис қиладилар, отангни яхши кўришингни, унга муҳтож эканлигингни сезиб турадилар.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафар, бу сизлардан бирингизни таомидан, шаробидан ва уйқусидан маън қилиб турадиган азобнинг бир бўлагидир. Агарда сизлардан бирингиз сафаридан кўзлаган мақсадига эришса, ўз аҳлига шошилсин», дея марҳамат қилганлар.[1]

Улар яна шундай марҳамат қиладилар:«Агарда сизлардан биронтангиз ҳаж ибодатини тамомласа, уловини оиласи тамон шошилтирсин, албатта, бу иши учун катта ажр бордир.[2]

Аллоҳим яратганларингнинг энг яхшиси Муҳаммадга соллаллоҳу алайҳи ва салламга салот ва саломларингни ва баракотингни ёғдиргин!

[1] Муттафақун алайҳ

[2] Саҳиҳ ҳадис

15:48 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...