Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билдилар. Улар сени катталар билан мажлисларда, масжидда, сафарда, жамоатларда, шодлигу ташвишда, зиёрат этишда, касалларни бориб кўриш ва уларни зиёрат қилиш мобайнида бўлишингни, бунда эса сен учун хурсандлик, таълим ва фойда борлигини билдилар. Табиийки, доим ҳам бундай бўлавермайди. Шундай бўлса -да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарса сен учун яхшироқ эканини билдилар. Энди сен бу билан хурсанд бўласанми? Сен отанг билан масжидга ҳамроҳ бўлишни яхши кўрасанми? Яна сен отанг билан самолётда, поездда ва кемада бирга сафар қилишни истайсанми? Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча жой ва ҳолатлар одобларини олишлари учун ёшларни катталар ўз мажлисларидан тўсмасликларига буюрдилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Ҳубайб ривоят қиладилар. У киши Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васалламдан эслатма бўлиб қолган нарса ҳақида сўралдилар. Абдуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз Масжудул Бақода эканимизда келдилар. Мен ҳам келдим. Мен ҳали ёш бола бўлсам−да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларига ўтирдим. Абу Бакр эса чап тарафларига ўтирди. Ичимлик келтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ичдилар ва ўнг тарафларига узатдилар ва мен ундан ичдим, дедилар.
Фазл ибн Аббосдан ривоят қилинади. У киши ёш бола бўлишларига қарамасдан мажлисда Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тамонларида ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чап тарафларида эса қариялар ўтирардилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ичимлик келтирилди ва у Зот ундан ичдилар ва ҳалиги болага:«Уларга беришим учун изн берасанми? дедилар. Бола эса: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, сиздан қолган насибамни ҳеч ким билан баҳам кўрмасман», деди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қўллари билан эркалатдилар».
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида болалар ўтириб, уларни масжидларидан тўсмаган эканлар. Балки у бола уларнинг ўнг тарафларида ўтиргани учун биринчи бўлиб ичиш унинг ҳақи экани сабабидан ундан изн сўраганлар.