23 жумадул аввал 1446
Иккинчи бўлим. Суюкли болажонлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муносабатлари

Энди сенга у Зотнинг суюкли болажонлар билан масжиддаги, кўчадаги ва уйдаги баъзи муносабатлари хавола этилади.

Эй ўғилчам ва сен, эй қизалоғим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ким эканликларини билдингми? У Зот болалар билан бирга бўлиб, уларга қандай муносабатда бўлганларини билдингми?

Уарнинг ҳаётларидан фақатгина Умар, Абдуллоҳ, Уббод, Рофеъларгина эмас, балки яна бошқа кўплаб болалар ҳам жой олганлар.

Аллоҳнинг риояси ва баракоти бўлсин сизларга, эй ўғил-қизларим, қаранглар, болалар билан бўлган барча муомалаларида қандай бўлганлар.

Келинглар, энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нафақат ўз фарзандлари, балки кўчалардаги мусулмон болаларнинг ўйин ва шодликларида ҳамроҳ бўлганликларига назар солинглар.

Кўчадан ўтиб кетаётиб, болаларнинг ўйнаётганларини кўрардилар−да: «Ким ўзиб кетса, унга мана шу, мана шу» (яъни мукофот) дердилар. Шунда улар бир-бирларидан ўзганларича у Зотнинг олдиларига югуриб келардилар ва ўзларини у Зотнинг елкаларига ва бағирларига отардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бахтиёрлик, шодлик ва меҳр билан ўпиб, бағриларига босардилар. Шунингдек, агар сен ҳам улардан бири бўлганингда эди, албатта, сени бағриларига босардилар ва сен у Зотга биринчи бўлиб келардинг. Дарвеқеъ, биринчи бўлиб кела олармидинг?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббоснинг болалари  Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ ва Кусамларни чорлаб: «Ким мен тамон ўзиб келса, унга мана бу, мана  бу», дердилар.

Уларга боқинглар. Улар масжидда эркаклар, аёллар ва болаларни тўплаб намоз ўқияптилар ва намозни узунроқ қилиб ўқишни истаяптилар. Лекин онасини соғинган гўдак йиғисини эшитсалар,   она ва болага  оғир келмаслиги учун  намозни қисқартирардилар.   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Албатта, мен намозда туриб, уни узун қилишни истайман. Сўнгра гўдакнинг йиғисини эшитганимда онасига машаққат қилишни ёмон кўриб, намозни қисқартираман».

Кўрдингизми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўдакларни йиғлатмасликка қанчалик харислар. Уларга бўлган меҳр ва шафқатлари қандай буюк?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боқинглар. Улар масжидда мусулмонларга имом бўлиб, намоз ўқиб бераётиб ўзлари билан жажжигина Ҳасан ёки Ҳусайнни кўтариб олардилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиш учун олдинга чиқиб, болани ерга қўйдилар намоз учун такбир айтиб, намоз ўқидилар. Сўнгра бир сажда қилиб, уни узун қилдилар. Шунда саҳобалардан бирлари нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждани бунчалик узун қилганларини кўриш учун бошини кўтаради, қараса, гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига чиқиб олибди. У Зот эса саждадалар. Сўнгра Ҳалиги саҳоба таскин топиб, саждасига қайтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозини тугатганларида одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Сиз намозингизда шундай узоқ сажда қилдингиздан  бизлар сиз билан бир ходиса рўй берди ёки сизга ваҳий келди, деб ўйладик», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундай ишлар бўлгани йўқ. Болагинам менинг устимга чиқиб олибди. То бир рохатланиб олгунига  қадар саждани шошилтиришни ўзимга эп кўрмадим», дедилар.

Абу Бакрдан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда намоз ўқиётган эдилар. Саждага борганларида Ҳасан бирданига у Зотнинг орқаларига ирғиб чиқиб бўйниларига опичиб олди.  Ҳасан ағдарилиб кетмаслиги учун аста-секин кўтарилдилар ва бундай ҳол бир неча бор такрорланди.

Кўрдингми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бола ўйинини тугатиб олишига харисликларини. Чунки бола ўйнаётган чоғида жуда хурсанд бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса болаларнинг хурсанд бўлишларини яхши кўрадилар. То бола ўзи чарчамагунича имкон қадар вақтни чўздилар.

. Эй суюкли қизалоғим, сен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга назар солгин. Бани Нажжордан бўлган жажжи қизалоқлар: «Биз бани Нажжор қизлари, эҳ, қандай ҳам яхши Муҳаммаднинг қўшнилиги», деб ўйнаб шеър айтардик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларга: «Сизлар мени яхши кўрасизларми? Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизларни яхши кўраман», дер эдилар»,деб эслашади.

Ана, кўрдиларингизми, эй қизалоқларим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  сизларни қанчалик  яхши кўрадилар.

Мана бу воқеани Жобир ибн Самра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳикоя қилади. Келинг, уни ҳикоясини тинглайлик.

У шундай дейди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан  биринчи намозни ўқидим. Сўнгра у Зот аҳли-оилаларининг ёнига кетдилар ва мен ҳам улар билан бирга бордим. Ул Зотни икки болакай қарши олдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг юзларидан бирма-бир силадилар. Сўнгра менинг юзимни ҳам силаганларида қўллари муздек ёки хушбўйлигини хис қилдим. Гўёки қўлларини атторнинг атир халтасидан  чиқаргандек эдилар.

   Мана бу воқеани эса Зайд ибн Арқам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кимнингдир касал эканини билсалар, албатта, уни зиёрат қилардилар, унинг ҳақига дуои ҳайр қилардилар. Ҳаттоки касал бўлган болаларни ҳам бепарво қолдирмасдилар.

Бир куни Зайд ибн Арқамнинг бетоб эканини эшитадилар. Унинг зиёратига борадилар ва кўнглини кўтарадилар. Тез орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг   бу зиёратларидан сўнг Зайднинг ҳаётида қандай катта из қолганини кўрамиз. Дарҳақиқат, у кишидан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Бир яҳудийнинг боласи бетоб бўлиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида сўрайдилар ва уни зиёрат қилгани борадилар. Сўнг унинг бош томонига ўтириб, жуда қаттиқ касалга дучор бўлганини кўриб, унга раҳмилари келади ва «Мусулмон бўлгин», дейдилар. Шунда бола яҳудий отасига қарай бошлайди. Отаси унга: «Абу Қосимга итоат қилгин», дейди. Бола иймонга келади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурсанд ҳолда: «Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин», дея чиқиб кетадилар.

Энди Ҳасан ва Ҳусайн билан  билан юз берган хикояни тингланг.

Аллоҳ сизларни азиз қилсин, эй болаларим. Суюкли Пайғамбарингизга боқинглар, у Киши ҳазрати Фотимадан  бир куни: «Болаларим қаерда?» деб сўрайдилар.  Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:«Эй Аллоҳнинг Расули, мана тонг оттирдик. Уйимизда эса ейиш учун ҳеч нарса йўқдир.Оталари уларни фалончи яҳудийнинг олдига олиб кетди», дедилар Буни билган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Фотима у Зотга тушунтириб берган маконга шошилиб кетдилар. Сўнгра Ҳасан ва Ҳусайнни қўлларида ортиб қолган хурмони ўйнаб турганларини кўрдилар. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, таомланиб олишибди. Мана бу эса хурмонинг қолгани.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига:«Эй Али, болаларимни кун қизиб кетишидан илгари уйга олиб боргин-а?»дедилар.  Лекин Алига бошқа нарса муҳимроқ эди. У фақатгина болаларни овқатлантириш учун кетаётгани йўқ эди. Балки суюкли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима ўз уйида хали туз тотмаган эди. Али розияллоҳу анҳу: «Уйимизда ҳеч нарса қолмади. Эй Аллоҳнинг Расули, агарда болаларга қараб  турсангиз, мен Фотима учун хурмолар териб келардим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотмаи Заҳронинг суюкли болаларини  токи Али қайтиб келгунига қадар,  ўйнатиб ўтирдилар. Али розияллоҳу анҳу ҳурмоларни тугунига солиб келди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасанни, Али эса Ҳусайнни кўтариб Фотиманинг олдига келдилар.

.Мана бу ҳодиса меҳрибон бобо ва меҳнаткаш отанинг икки болани тенгсиз меҳр билан парвариш қилишларига мисолдир.

Мана бу меҳрибонлик ва раҳматга боқинг. Энди у Зотни  яхши кўрасизларми, эй болажонларим? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кимлигини кўрдингизми?

Агар У зот Мадинадан сафар, ғазот ёки бошқа сабаб билан кетсалар, нима бўларди? Нима деб ўйлайсиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтиб ўзларини қарши олаётган шаҳар болаларини ва оила аҳлларидаги болаларни, у Зот тамон бир-бирларидан ўзиб келаётганларини кўрганларида шундай ҳолат юз бераркан. Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қиладилар:«Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтсалар, аҳли оилаларининг болалари билан учрашардилар. Бир гал у Зот сафардан қайтиб келганларида мен у Зотга ўзиб келдим. Улар мени уловларининг олд қисмига кўтариб олдилар. Фотиманинг болаларидан бири келган эди, уни орқа тарафига ўтқаздилар. Бизлар уловда уч киши бўлиб, Мадинага кириб келдик. У Зотга салом бериш учун келган киши болаларнинг барчаларини орқаларида кўрарди.

19:46 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...