27 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 27-куни

  • Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
  • Ҳижрий  699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
  • Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.


Вой, бунинг чиройлилигини, вой, бунинг гўзаллигини

Бу кичик қизалоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриб қолган ва у киши унинг кўйлагини мақтаганларини унутмаган. Бу нарсани эса кўпчилик қизлар ёқтирадилар. Кичкина Умму Холид бу манзарани унутмади ва бу ҳақда шундай ҳикоя қилади:«Мен отам билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Эгнимда сариқ кўйлагим бор эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ованраҳу, санраҳу», дедилар. Ровий айтади: У ҳабаший тилида: «Вой, бунинг чиройлилигини, вой, бунинг гўзаллигини...», деган маънодадир. Қизча айтади: Мен бориб у кишининг нубувват муҳрларини ўйнай бошладим. Отам мени уришиб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қизчани ўз ҳолига қўй», дедилар. Сўнгра у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимингни кийиб эскиртиргин, сўнгра бошқа кийимингни кийиб эскиртиргин, сўнгра бошқасини кийиб эскиртиргин», деб дуои ҳайр қилдилар.

Холид ибн Саид Ҳабашистонга аҳли оиласи ва қизи билан ҳижрат қилган эди.

У гўдак қиз отаси билан Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бўларди, у Зотнинг мажлисларида бўлишдан қўрқмасди, балки ўйнаб, кулиб юрарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бунга эътироз билдирмасдилар. У нубувват муҳрини (у бўртиб чиққан устида бир неча тук ўсган бир бўлак гўшт бўлиб, қизилга мойилроқдир) ўйнашга тушди. Муҳрнинг жойи Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйниларига яқин жойдаги икки елкаларининг орасида эди. Сўнгра унинг кўйлагини чиройли экан, деб мақтадилар ва қизалоқ тушунадиган  ҳабаший  тилда у билан ҳазиллашдилар. Сўнг уни кийимини то эскиргунича кийиб, сўнг бошқа янгисини кийиб, уни ҳам эскиртиришини, яъни унинг умри узун бўлишини тилаб, дуои ҳайр қилдилар.

20:08 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Нуғойрнинг қиссаси
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...