7 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.


Унинг каломини яхши кўраман, бу эса унинг мақоми бўлди

Суфён ибн Уяйна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида яшаганлар жумласидан бўлмаган кичик бир болакайдир. Шундай бўлса-да, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳақларида кўп эшитган ва катта-кичиклар билан бўлган муомалаларини эшитиб тарбия топган эди. Шу сабабдан у Зотни, уларнинг сўзларини яхши кўриб, ҳадисларини ёд олишни , уни ўрганишни ва ундаги яхшиликларга амал қилишни яхши кўррди.

Кўъфалик бола.Улар оиласи билан Макка тамон юзландилар. Улар Ҳарамга  келишгач:«Ким юклар билан ўтириб туради?»дедилар.

Улар тавоф қилиб, намоз ўқимоқчи эдилар. Улар то бизлар қайтиб келгунимизга қадар туя ва юкларимиз олдида ўтириб туради, деб кичик Суфённи танладилар. Сўнгра Суфён юкларни қўриқлашга ўтирди. Шу орада у кўзлари билан кузатиб ҳаёл денгизига ботган бир пайтда Хижоз уламоларидан бўлган катта шайхни кўради. Уни  илм толиблари баъзи нарсалар ҳақида сўраш учун атрофини ўраб олгандилар, Бола у зотни ҳадис  олими бўлса керак, деб ўйлади. Бир пайт шайх намоз ўқиш мақсадида ҳарамга кирмоқчи бўлди. Лекин унда бир муаммо бор эди?   У эшак минган эди. Энди ким уни то чиқиб, намознини ўқиб бўлгунича қараб туради? Шу пайт у оиласининг юклари ёнида ўтирган ёш болани бу ишга танлайди. У болага: Бу эшакни ушлаб тургин,  мен намоз ўқиб, рукуъ ва сажда қилиб олай, деди. Суфён энди нима қиларкин?

Агар сен унинг ўрнида бўлганингда нима қилган бўлардинг? Суфён бир шарт билан рози бўлди. У шайхга:« Токи менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламҳадисларидан айтиб бермагунингизча эшакни ушлаб турмайман», деди.

Шунда шайх:« Сенга ҳадис нима фойда берарди?» деди. У ҳали ёшлик қилади деб ўйлади..

Бола унга жавобан:« Аллоҳга қасамки,то менга ҳадис айтиб бермагунингизча, эшакни ушлаб турмасман», деди. Сўнгра шайх унга баъзилари қийин бўлган саккизта ҳадис айтиб беради ва намозга кириб кетади. Шайх намоздан чиққач болага: Эй ўғилчам, мени намоздан кечиктирганинг ҳадис сенга нима фойда берди, деб сўрайди. Суфён:« Мен уни сизга айтиб бераман», деди ва саккизта ҳадисни ундан бир дона ҳарфини ҳам қолдирмасдан тўғри ривоят қилиб берди. Шайх боланинг зеҳни ва фаҳмидан лол қолди.

Шайх бундан жуда қаттиқ севинди ва:«Эй болакай,сенинг жойинг бу ерда, масжид остонасида эмас, балки илм ҳалқасидадир» деди.

Шундай қилиб,Суфён илм талабида  суюкли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини ўрганишга ўтирди. У билан ёшлар ва қариялар бирга эдилар.Ҳаттоки Суфён ибн Уяйна солиҳ олимга айланди. У ўзи одамларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ўрганишлари учун  ривоят қилиб берадиган буюк шайхга айланди. Йигирма уч ёшида Ҳарами шарифнинг муҳаддисига айланди.

Суфён ибн Уяйна ҳафиҳ олим бўлганидан сўнг ҳам болаларни эътиборсиз қолдирмасди. Унинг ҳузурида қариялар ва толиби илмлар илмини ўрганиш учун ўтирардилар.

Кунларнинг бирида ёш бола масжиднинг ичкари тамонига кириб келади. Шунда ўтирганлар гўёки унинг кичиклиги учун назар-писанд қилмагандек унга қарашади. Суфён уларга:« Бундан олдин сизлар ҳам худди шундай эдиларинг. Сўнг Аллоҳ сизларга саховат кўрсатди. Яъни сизлар нима учун унга худди уни ҳозир бўлишини истамаётганингиздек боқасизлар. Нима сизлар у каби кичик бўлмаганмисизлар?  Эй Назр,агарда мени ёшлигимда кўрганингда эди... Менинг ёшим ўнда, бўйим беш қарич, юзим худди динордек ва мен худди олов алангаси каби эдим. Кўйлагим кичкина, енгим калта, этагим сонимгача, оёқ кийимим худди сичқоннинг  қулоқлардек эди. Зуҳрий, Амр ибн Динор каби уламоларга ихтилоф қилиб, уларнинг орасида қозиқдек ўтирдим. Сиёҳдоним ёнғоқча, кўзим қисиқ ва қаламим худди бодомдек бўлса-да  масжидга кирсам,улар: «“Кичик шайхга йўл беринглар», деб айтардилар».

Суфён жилмайди ва Аҳмад ибн Назр ал Ҳилолий эса кулиб юборди. Бу ривоятни Хотийб, Бағдодий ва Аҳмад ибн Назр зикр қилганлар. Аҳмад ибн Назр ёш бола кириб келган илм дарси вақтида Суфён билан ўтирганларнинг бири эди.

23:10 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...