22 жумадул аввал 1446
Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни муҳофаза қилишининг комиллиги (16)

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳaммaд,) Aллoҳ сизни oдaмлaр (зaрaри)дaн сaқлaгaй»[1], бошқа бир ояти каримада: «(Эй Муҳaммaд,) сиз Роббингизнинг ҳукмигa сaбр қилинг! Зoтaн, сиз бизнинг кўз ўнгимиздa (ҳимoямиздa)дирсиз!»[2], яна бошқа бир оятда эса: «Aллoҳ ўз бaндaсигa (уни aсрaшдa) етaрли eмaсми?!»[3], деб марҳамат қилади. Охирги оят айрим муфассирлар томонидан «Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрик душманларидан асрашда кифоя қилувчи эмасми?!» деб тафсир қилишган бўлса, яна баъзилар томонидан мазкур ояти карима бошқачароқ тафсир қилингандир. Аллоҳ таоло яна бошқа ояти каримада: «Aлбaттa, биз сизни мaсxaрa қилувчилaрни (жaзoлaш учун) кифoя қилурмиз»[4], деб марҳамат қилган бўлса, бошқа бир оятда шундай дейди: «Кoфир бўлгaнлaрнинг сизни aсир oлиш ё ўлдириш ёки (юртдaн) чиқaриб юбoриш учун мaкр қилгaнлaрини эслaнг! (Улaр) мaкр қилaдилaр, Aллoҳ (ҳaм) «мaкр» қилaди. Aллoҳ мaкр қилувчилaрнинг яxшироғидир»[5]. Оиша онамиз айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллoҳ сизни oдaмлaр (зaрaри)дaн сaқлaгaй»[6] ояти нозил бўлгунига қадар қўриқланардилар. Мазкур оят нозил бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб саҳобаларга: «Эй инсонлар, кетаверинглар, Роббим азза ва жалланинг Ўзи мени сақлайди», деб айтдилар. Қуйида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам душманларнинг зараридан ҳимоя қилинганларининг бир қанча кўринишларини зикр қилиб ўтамиз:

  1. Ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бирор маконда қўним топсалар, саҳобалар ул Зот қайлула қилиб олишлари учун бирор дарахтни танлаб берардилар. Бир куни дарахт остида дам олиб турганларида, бир аъробий киши келиб, қиличини қинидан чиқарди, сўнг: «Ким сени мендан ҳимоя қила олади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу он: «Аллоҳ азза ва жалла ҳимоя қилади», деб жавоб бердилар. Бундай жавобни эшитган аъробийнинг қўли қалтираб, қиличи ерга тушиб кетди. Ўзини йўқотиб қўйганидан бошини дарахтга уриб олди, ҳатто бошидан қон ҳам оқди. Шунда Моида сурасининг мазкур 67-ояти нозил бўлди.

Дарҳақиқат, бу ҳикоя саҳиҳ ҳадислар тўпламларида ҳам ривоят қилингандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилич кўтарган киши Ғаврас ибн Ҳорис эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини авф этдилар. Шунда у ўз қавми ҳузурига бориб: «Мен инсонларнинг энг яхшисининг ҳузуридан келяпман», деб айтади.

  1. Бадр куни яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда худди шунга ўхшаш бир воқеа содир бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қазойи ҳожат қилиш мақсадида саҳобалардан четроққа ўтадилар. Шунда бир мунофиқ ёзузлик ниятида орқаларидан эргашади. Кейин у билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрталарида худди юқорида ҳикоя қилинган воқеа содир бўлади.
  2. «Зу амарр» деган жойда бўлиб ўтган Ғатафон ғазотида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Дуъсур ибн Ҳорис ўрталарида худди шундай воқеа содир бўлди. Дуъсур ибн Ҳорис бу воқеадан ҳайратланиб мусулмон бўлди. Кейин уни гижгижлаган қавми олдига қайтиб борди. Шунда улар: «Айтиб юрган нарсаларинг нима бўлди? Имконинг бўла туриб, қўлингдан ҳеч нарса келмабди-ку, деб айтишади. Дуъсур[7]: «Мен узун бўйли, ҳушрўй киши Муҳаммадга қараб қолганимда, кўксимдан итариб юборди. Шунда орқамга қараб қуладим. Бу ҳолатдан ҳайратланиб уни фаришта деб билдим ва Исломни қабул қилдим», деб жавоб берди». Бу борада Моида сурасининг 11-оятида шундай дейилган:

  يا أيها الذين آمنوا اذكروا نعمة الله عليكم إذ هم قوم أن يبسطوا إليكم أيديهم فكف أيديهم عنكم واتقوا الله وعلى الله فليتوكل المؤمنون (سورة المائدة / 11 الآية) .   «Эй иймoн кeлтиргaнлaр! Aллoҳнинг сизлaргa (бeргaн) нeъмaтини эслaнгиз: бир қaвм (кишилaри) сизлaргa қўл кўтaриш (ҳужум қилиш)ни ният қилгaнидa, қўллaрини сизлaрдaн қaйтaргaн эди. Aллoҳдaн қўрқингиз! Мўминлaр фaқaт Aллoҳгa тaвaккул қилсинлaр!» Хаттобийнинг ривоятида айтиладики, Ғаврас ибн Ҳорис Муҳорибий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришни қасд қилиб, олдларига келди. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга сездирмай қиличини қинидан чиқарганча бошлари тепасида туриб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим Ўзинг хоҳлаганингча унга кифоя қил!» деб дуо қилдилар. Шу заҳоти Ғаврас юзтубан йиқилади, қиличи ҳам қўлидан тушиб кетади. Бу воқеа борасида ундан бошқа ривоятлар ҳам келган. Юқорида келтирилган ояти карима Ғаврас ибн Ҳорис Муҳорибий билан бўлиб ўтган воқеа борасида нозил бўлган деб ҳам айтилган. Баъзилар айтишганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшнинг тажовуз қилиб қолишидан хавфсирардилар. Кейинчалик мазкур Моида сурасининг 11-ояти нозил бўлганида, хотиржам бўлганлар ва чалқанча ётиб: «Ким хоҳласа, мени ўз ҳолимда қолдириб кетаверсин, яъни қўриқламай қўяверсин», деб айтганлар.

  1. Абд ибн Ҳумайд айтади: «Ўтинларни кўтариб юрувчи Умму Жамил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига тиконларни ташлар эди. Ул Зот тиконларнинг устидан худди қум тепалигидан ўтгандек босиб ўтиб кетаверардилар».

Ибн Исҳоқ Умму Жамил ҳақида шундай дейди: «Умму Жамилнинг қулоғига«Таббат ядаа абии лаҳабив-ватабб...» сураси нозил бўлгани ва бу сурада Аллоҳ таоло ўзи билан эрини мазаммат қилгани ҳақидаги хабар етиб борганида, ғазабидан қўлига бир бўлак тош олиб, Расулуллоҳ томон йўл олади. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан масжид олдида ўтирган эдилар. Умму Жамил уларнинг олдларига етиб келганида, фақат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни кўради. Аллоҳ таоло унинг кўзини Расулуллоҳни кўришдан тўсиб қўйди. Шунда Умму Жамил: «Эй Абу Бакр, дўстинг қани? Эшитишимча, у мен ҳақимда ҳар хил гап-сўз қилиб юрганмиш. Қасам ичиб айтаманки, уни топсам, шу тош билан оғзини ёраман», деб дағ-даға қилди. Бу борада « Қасидаи ҳамзийя»нинг муаллифи Бусирий шундай деган эди: Ўтин ташувчи аёл бир бўлак тошни ҳозирлади ва ранги ўзгариб келди, Ғазаб отига миниб: «Ахир мендай аёлга ҳажв қиладими Аҳмаддек киши?»− деди, Ул Зотни кўрмай орқа ўгириб кетди, ахир кўрарми кўр киши порлаб турган қуёшни.

  1. Ҳакам ибн Абул Ос айтади: «Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилишга келишиб олган эдик. Уни кўрган вақтимизда, орқадан бир даҳшатли товуш эшитдик. Ваҳоланки, Тиҳома тоғида ҳеч ким қолмаган эди. Шунда товушнинг даҳшатидан ҳушимизни йўқотдик. Ўзимизга келгунимизча, у Зот намозларини тугатиб, кетиб бўлган эди. Бир куни кечаси яна у Зотни қатл қилишга келишиб, йўлга чиқдик. Ул Зотни кўрганимизда, Сафо ва Марва тоғлари ўртамизга тушиб тўсиқ бўлди.
  2. Умар розияллоҳу анҳу: «Мен ва Абу Жаҳм ибн Ҳузайфа иккаламиз бир куни кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилишга келишиб олдик. Ул Зотнинг уйларига етиб келгандик ҳам, у киши «Ал-Ҳааққоҳ мал-ҳааққоҳ»ни бошлаб «фаҳал тароо лаҳум-мим баақияҳ», оятигача қироат қилдилар. Биз жим туриб қулоқ тутдик. Абу Жаҳм менинг елкамдан тортиб: «Қутулиб қол» деди. Кейин биргалашиб қочиб кетдик», дедилар. Бу ҳолат Умар розияллоҳу анҳунинг қалбига иймоннинг илк нурлари тушишига сабаб бўлди.
  3. Яна бир ибратли ҳолат: Қурайш қавми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўрқитиш ва қатл қилишга келишиб олади. Кейин ул Зотнинг уйлари яқинига келиб жойлашиб олганларида, Расулуллоҳ уйдан уларнинг олдларига чиқиб, ўтиб кетадилар ва уларнинг ёмонликларидан қутулиб қоладилар. Шу ҳолатда улар Расулуллоҳни кўрмай қоладилар.
  4. Ул Зот ғорда яшириниб турганларида мушрикларнинг кўзларидан ҳимоя қилинадилар. У ҳам бўлса заиф ривоятга кўра, Аллоҳ таолонинг мўъжизаси ўлароқ ўргимчак ғор оғзига тўр қўйган бўлади. Изқуварлар: «Ғорга кирамиз», деганларида, Умайя ибн Халаф: «Унда ўргимчакнинг тўри бўла туриб, қандай қилиб Муҳаммад ғорнинг ичида бўлсин, менимча, бу ўргимчак тўр қўйганида, Муҳаммад ҳали туғилмаган бўлса керак», деб айтади.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида ҳижрат қилганларида Суроқа ибн Молик ибн Жуъшум билан бўлган воқеани эслаб кўринг! Қурайш қавми Расулуллоҳ ва Абу Бакрни ҳижрат қилганларини эшитиб, уларни тутиб келадиган кишига мукофотларни ваъда қилишди. Бундан хабардор бўлган Суроқа дарҳол отига миниб, улар томон юзланди. Ҳатто уларга етишига яқин қолганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига бад дуо қилдилар. Шу лаҳзада Суроқа отининг туёқлари ерга ботиб кетди. Суроқа отдан қулаб тушди. Шунда дарҳол фолчўпини олиб жоҳилият одатидек фол очиб кўрса, ўзи хоҳламаган нарса чиқади. Шундай бўлса-да, яна отига миниб, уларга Расулуллоҳ қироати эшитилар даражада яқинлашади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларига қарамайдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу орқаларига қараб: «Бизга яқин келиб қолди», деб айтади. Шунда: «Ташвишланма, албатта, Аллоҳ биз билан биргадир», деб айтдилар. Шунда иккинчи бор отининг оёқлари тиззасигача ботиб кетади. Суроқа отидан йиқилиб тушиб, отини сўка кетади. Оти ўрнидан турганида, туёқлари изидан худди тутун чиқгандай бўлади. Шунда Суроқа уларга омонлик беришларини сўраб узоқдан бақиради. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқага қайтиб, унга омонлик хати ёздирадилар. Уни Расулуллоҳга ҳамроҳ бўлган Омир ибн Фуҳайра ёзиб беради. Кейин Суроқа уларга қавми ҳақидаги хабарларни айтиб беради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқага орқаларидан бирор кишининг етиб олишига йўл қўймаслигини тайинлайдилар. Суроқа орқага қайтиб кетар экан, йўлда қавмидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни излаб келаётган кишиларни кўриб қолса, шу ерда тўхтайверинглар, улар бу йўлда эмас, дея уларни қайтаради. Ғор мўъжизаси ва Суроқанинг қиссаси ҳақида Бусирий шундай дейди:

Ҳайвонларию кийиклари дўст қилган ерда Пайғамбарга жафо қилган қавмнинг шўри қурисин. Ҳайвонлар ул Зотга тасалли бердилар, ҳатто жонсиз тўнка ул Зотга интилди, қавмлари эса ёмон кўрди, ғариблар эса ул Зотни дўст тутдилар. Қавмлари ўз юртларидан чиқариб юбордилар, ғор ул Зотни ўз бағрига олди. Ин қурган кабутар ул Зотни сақлаб қолганидек, ўргимчак ҳам ғор оғзига тўр қўйиши билан сақлади. Расулуллоҳ ўз қавмларидан шундай жойга беркиндиларки, гар эгилса, киши яққол кўрарди ул Зотни. Мустафо Мадина томон равона бўлди, ваҳоланки Макканинг барча маконлари ул Зотга муштоқ эди. Ул Зотнинг мадҳида жинлар куйлади, ҳатто ана шу куй инсонларни ҳам шодлантирди. Расулуллоҳнинг ортларидан Суроқа эргашди, лекин оти уни ерга қулатди. Отининг хўрланганини кўриб алами зиёда бўлди, ахири чўкаётган кишига бақириши ёрдам беради, деб бақирди. Давоми бор ..... «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсонул-комил»(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам−комил инсон китобидан таржима қилинди). [1](Моида: 67). [2](Тур: 47). [3](Зумар: 36). [4](Ҳижр: 95). [5](Анфол 30). [6](Моида: 67).   [7] Дуъсур қавмининг саййиди, энг шижоъатлиси эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам олиб ётганларида, бошлари тепасида туриб олган бўлади.

03:56 / 27.06.2020
Аввалги мақола
МАСЖИДУН НАБАВИЙ
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06-май Батафсил...
Сийрат
«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»
  91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03-май Батафсил...
Сийрат
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. * * *...
20:07 / 26-апрел Батафсил...
Сийрат
«Бир соат ундай, бир соат бундай»
Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?&raq...
02:59 / 27-февраль Батафсил...