22 жумадул аввал
1446
МАСЖИДУН НАБАВИЙ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино қилинган эди. Унинг шифти хурмо шохларидан эди. Устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга ҳеч нарсани зиёда қилмади. Умар унга зиёда қилди. У масжидни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги асосга қайтадан хом ғишт ва хурмо шохидан қурди. Устунларини яна хурмо ёғочидан қилди. Сўнгра уни Усмон ўзгартирди. Кўпгина зиёдалар қилди. Деворларини нақшланган тош ва пишган ғиштдан қилди. Устунларини нақшланган тошдан, шифтини саж ёғочидан қилди».
Имом Бухорий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини у Зотнинг ўзлари ва уч халифалари даврларидаги васфини қисқача сўзлар билан ифода қилмоқдалар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида: масжид биноси хом ғиштдан, шифти хурмо шохидан, устунлари хурмо ёғочидан эди.
Масжид қурилишида саҳобаларга бош бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзлари иштирок қилганлар.
Масжиднинг ҳажми кичик эди. Ёмғир ёғса, хурмо шохларидан қилинган шифтдан ўтиб ерга тушар, сажда қилган одамнинг пешонасига лой ёпишар эди. Масжид ерига ҳеч нарса тўшалмаган эди.
У Зотнинг даврларида ана шундоқ содда ва кичик бўлган.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврлари: Масжидун Набавий ўзгаришсиз қолди. Чунки ҳазрати Абу Бакр оз муддат халифа бўлиб, вафот этдилар. Ўша оз муддат ҳам ридда урушларига сарф бўлди. Бунинг устига, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги нарсаларнинг ҳеч бирини ўзгартишни хоҳламас эдилар.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврлари: Масжидларини айни аввалгидек хом ғишт, хурмо шохи ва ёғочидан худди ўзига ўхшатиб қайта қурдирдилар. ҳатто масжид Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги кўринишини йўқотмаслигига қаттиқ эътибор бердилар.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон даврлари:
Маълумки, ҳазрати Усмон узоқ вақт халифалик қилдилар. Бу давр ичида Ислом давлати мислсиз равишда кенгайди. Турли халқлар Исломга кирди. Мусулмонлар сони жуда ҳам кўпайди. Саҳобаи киромлар ҳам турли юртларга тарқаб кетдилар.
Ана шу давр ичида ҳазрати Усмон анчагина ишлар қилдилар. Бу ишларнинг кўпи янгилик ҳисобланиб, давр тақозоси ила юзага чиққан янгиликлар эди. Бу янгиликлар ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини янгидан кенгайтириб қуриш ҳам бўлган.
Ҳазрати Усмон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кўплаб зиёдалар қилдилар. Аввало, уни анчагина кенг ва катта, қолаверса, қурилиш ускуналарини ҳам тамоман бошқача қилдилар. Хом ғишт ўрнига нақш солинган тош ва пишиқ ғишт ишлатдилар. Устунларини ҳам хурмо ёғочи ўрнига нақшиндор тошлардан, шифтини эса, хурмо шохлари ўрнига ҳиндистондан келтирилган саж ёғочларидан қилдирдилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу бу ишларни милодий 649 – 650 йилларда амалга оширган.
Умавий халифалардан Валид ибн Абдулмалик Масжидун Набавийни кенгайтириш ва биносини янгилаш ишини амалга оширди. Унинг амрига биноан, бу муборак масжидда биринчи бор болахоналар, мезаналар ва деворнинг ичига кириб турадиган меҳроб қурилди. Ўшанда оналаримизнинг ҳужралари ҳам масжидга қўшиб юборилди.
Халифа Валид ибн Абдулмаликнинг даврида масжидга 2369 квадрат метр ер қўшилди.
Аббосий халифалардан Маҳдий даврида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари кенгайтирилиб, баъзи қурилиш ишлари олиб борилди.
Мамлуклар ҳукмронлиги вақтида Султон Қойтбой масжиднинг кўп қисмларини қайтадан қурди ва у Зотнинг ҳужралари устига гумбаз қурдирди.
Усмоний халифалардан бўлган султон Маҳмуд иккинчи милодий 1813 санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужралари устига қўрғошиндан янги қубба қурдирди ва уни яшил рангга бўятди.
Султон Абдулмажид иккинчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларидан бошқа ҳамма нарсани буздириб, қайтадан қурдирди. Бу ишлар ҳижрий 1277, милодий 1861 санада амалга оширилди.
Подшоҳ Абдулазиз ҳижрий 1370, милодий 1951 санада Масжидун Набавийни кенгайтиришга амр қилди. 1955 йили охирига етган мазкур ишлардан кейин Масжидун Набавийнинг ҳудуди 12271 квадрат метрга етди.
Ҳижрий 1405, милодий 1984 йил 2 ноябрда подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз Масжидун Набавийни кенгайтириш бўйича қилинадиган янги ишларга биринчи ғиштни қўйди. Ғоят катта ишларни ўз ичига олган бу кенгайтиришда қилинган ўзгаришлардан баъзиларини эслаб ўтамиз.
Янги бино замонавий меъморчиликнинг энг кўзга кўринган намунасига айланди. Масжидун Набавийнинг атрофига кенг майдонлар қилинди. Масжиднинг эски ва янги бинолари орасига очилиб–ёпилиб турадиган иккита катта соябонлар қилинди. Масжиднинг янги қисмига диаметри 18 метр, оғирлиги саксон тоннадан бўлган йигирма саккизта ҳаракатланадиган гумбаз қурилди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино қилинган эди. Унинг шифти хурмо шохларидан эди. Устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга ҳеч нарсани зиёда қилмади. Умар унга зиёда қилди. У масжидни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги асосга қайтадан хом ғишт ва хурмо шохидан қурди. Устунларини яна хурмо ёғочидан қилди. Сўнгра уни Усмон ўзгартирди. Кўпгина зиёдалар қилди. Деворларини нақшланган тош ва пишган ғиштдан қилди. Устунларини нақшланган тошдан, шифтини саж ёғочидан қилди».
Имом Бухорий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини у Зотнинг ўзлари ва уч халифалари даврларидаги васфини қисқача сўзлар билан ифода қилмоқдалар.
Маълумотлар жадвали
Ном олдинги ҳолати қилинган иш умумий ҳолати Масжид ҳудуди 16500 кв.м. 148500 кв. м. 165000 кв. м. Намозхонлар 85000 642000 727000 Мезаналар 4 та 72 м. 6 та 104 м. 10 та. Дорвазалар 7 16 23 Эшиклар 16 65 81 Дарвозалар 7 16 23«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
06:51 / 21.09.2015
3966
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар