Албатта, Аллоҳ намоз билан гуноҳларни ўчиради. Аллоҳ азза ва жалла инсонни унутувчан эканини, хато қилиб сўнг унга надомат чекишини ва: «Қани энди хато қилмасам эди», деб орзу қилишини билади. Лекин сен хато қилиб қўйсанг, унинг ечими нимада экан? Албатта, у истиғфордир. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизларни ҳар куни такрор-такрор адо қилинадиган ибодатга далолат қилди. Бу ибодатлар гуноҳларимизга каффорат бўлиб, у бизларни шундай поклайдики, гўёки ҳеч ҳам гуноҳ бўлмаганидек. Гўёки сен бориб ювиндинг ва танангда тер ёки ифлосликдан заррача ҳам қолмагандай. Намоз ҳам худди шундай.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: У Зот: «Айтингларчи, агарда бирингизнинг эшиги олдида анҳор оқса ва у ўша анҳорда ҳар куни беш маротаба ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?», дедилар.
Шунда саҳобалар: «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дедилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила гуноҳларни ювади», дедилар.
Абу Мусъабнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жаннатда ҳамроҳ бўлишни сўраган пайтидаги «Саждани кўпайтириш билан ўзинг ҳақингда менга ёрдам қилгин», деган васиятларини унутмагин. Албатта, таҳорат ва намоз намоздан илгари ўтган гуноҳларни кетказади.(Масалан, отаси ёки онасига бақириш, укасини уриш, ёлғон...... кабилар).
Таҳорат, намоз, дуо ва истиғфор билан Аллоҳ кечирадиган бошқа гуноҳларга мисоллар келтиргин. Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севувчи, булар у Зотнинг баъзи ахлоқларидан намуналар, холос. Энди қандай қилиб улар билан эй сен кичик мусулмон биродар, хулқланасан. Кимда ким кўпроқ маълумот истаса, бундай маълумотлар жуда кўпдир. Мен эса сизларга кўпайтириб машаққат қилишни истамасман. Шоядки, бошқа сафар сизлар билан ушбу мавзуда яна суҳбатлашсак. Эй азиз болажонларим, мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапиришдан кўра яхшироқ бўлган бирон бир нарсани топмадим. Мен сизларни у кишининг сўзларига ва амалларига далолат қиламан. Бас, у Зот каби амал қилсангизлар, дунё ва охиратингизда муваффақиятга эришасиз.
Сизларга таништиришга лойиқ бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ инсон борми? Тарбиянгиз мукаммал бўлиши учун у Зотнинг мадрасасидан ҳам кўра намуналироқ мадраса борми?!
* Қалбларингизни у Кишининг муҳаббати билан тўлдиринг. Ўзингизни у кишининг хулқлари билан зийнатланг. Тилларингизни у кишининг сўзлари билан бойитинг.
* У Зотнинг суннатларини ер юзида ёйинглар ва байроқларини юксалтиринглар, шундагина дунёда унинг энг яхши неъматларига ва охиратда эса у Зотнинг ҳамроҳликларига эришасизлар
* «Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўъминлар) кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўъминлар билан) раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана шу (яъни кофирларга қаҳрли бўлиш, мўъминларга меҳрибонлик ва кўп намоз ўқиб, рукуъ-сажда қилиш) уларнинг тавротдаги мисолларидир. (Яъни тавротда ҳам Аллоҳ таоло мўъминларни мана шундай сифатлар билан сифатлагандир). Уларнинг инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз навдасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. (Мўъминларнинг аввал-бошда заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек ўсимликка ўхшатилиши) улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир. Аллоҳ (мўъминларнидан) имон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир» (Фатҳ, 29).