24 жумадул аввал 1446
Уҳуд

Уҳуд

Кунлар ўтиб борарди. Ясриб Мадинага айланганидан буён ҳамма нарса ўзгарган, гуллаётган эди. Тиканлар гуллаган, зулматлар ойдинлашган, ойдинлар эса чароғон нур бўлганди. Аммо зулматни севувчилар, нурни ёқтирмовчи қоронғи тушунчалилар ҳам бор эди. Улар гулларни узиш, топташ, гина ва адоватни хуш кўришарди. Улар мушриклар, кофирлар, бутпарастлар, мунофиқлар эди! Ва улар бўш ўтирганлари йўқ эди. Ислом ва муслимлар душманлари бирлашиб, катта қўшин ҳолида Мадинага юриш қилди. Ҳар нарсадан вақтида огоҳ бўлувчи Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларини йиғиб кенгашдилар ва натижада Ислом лашкари ҳозирлана бошланди. Мушриклар Уҳуд тоғи этагига қароргоҳ қуришди. Шу тарзда ҳижратнинг учинчи йилида Ислом ва ширк лашкарлари Уҳуд тоғида тўқнашди. Ислом лашкари зафарга эришаётган чоғда ўқчиларнинг кичик хатоси туфайли иш чаппасига кетди. Ислом лашкари танг вазиятга тушиб қолди. Мусулмонлар бир четга сиқилиб қолишди. От кишнашлари, туя бақириқлари, қиличлар шақиллаши, ўқ визиллаши… Бир он ҳаммаси тугагандай бўлди. Шундай оғир вазиятда Пайғамбармиз алайҳиссалом амрлари билан лашкар бошқатдан йиғилди ва янги куч билан душманга ташланди. Мушриклар халқасини ёриб чиқиб Уҳуд тоғи сари юра бошлашди. Жанг ҳақидаги бир-биридан ваҳимали хабарлар аёлларни шошириб қўйди. Ҳазрат Фотима ва ҳазрат Оиша бошлиқ аёлларга қўлларига илинган нарса – қилич, қалқон, ўхлов кабилар билан Уҳуд тоғига югуришди. Улар бир зумга кабутар эканликларини унутиб, бургутга айланишган эди. Етиб борганларида атрофнинг қону ярадорларга тўла экани, мушрикларнинг орқа-олдига қарамай қочаётганини кўришди. – Нима бўлди? – Аввал ютдик, кейин ютқаздик, сўнг яна ютдик. – Отам қаерда? – Хавотир олма, Пайғамбар алайҳиссалом қизи, отанг ғорда. – Аҳволи қанақа? – Афсуски, ярадор. – Нима-а?.. Бўрондай учди, чақмоқдай отилди Уҳуд тоғининг ғори томон. – Отам қандай?! – Яхши, яхши. – Қани отам? – Ичкарида. Ичкарига отилиб кирди. Отасини кўрар-кўрмас кўз ёшлари дувиллаб оқди. – Отажон!.. Аллоҳнинг Расули! Сизни нима қилди, отажон?! – Қўрқма, қизим, Аллоҳ отангни асрайди! – Муборак юзингиз қон! Ғордагилар маҳзун эди. Кимдир йиғларди. Пайғамбар алайҳиссаломни бу аҳволда кўриш буларга оғир эди. Ҳазрат Алига кўзи тушди. – Эй Али! Отамга не бўлди? Сизлар қаёқда эдингиз? – Шу тарзда қутула билдик, Пайғамбар алайҳиссалом қизи. – Тез сув келтиринг, тез. – Ҳозир. Ҳазрат Али сув келтирди. Қалқонда келтирилган сув билан ҳазрат Фотима Пайғамбар алайҳиссалом юзларини ювди. Аммо қон тўхтамасди. Бу Фотимани қўрқитди, хожасига ўтин йиғдириб ёқтирди. Қўлини отасининг жароҳатига қўйди. Қон тўхтай бошлагач, отасини қучиб йиғлаб юборди. Шаҳидларнинг баъзилари шу ҳолда ҳам қийноққа солинганди. Айниқса, ҳазрат Ҳамзанинг жасади парча-парча эди. Буни кўрган ҳазрат Фотима ва ҳазрат Оиша йиғиларини боса олмадилар. Мушриклар мусулмонларни жонсиз ҳолда ҳам тинч қўймай, бирор аъзоларини кесиб роҳатланганди. Булар бир ваҳшийлар эди, булар одам эмасди. Ярадорларнинг жароҳати боғланди, шаҳидлар ерга қўйилди. Мушрикларнинг ҳаммаси бир ерга қўйилди. Сўнг Мадинага йўл олишди. Мадинада уларни Уҳудга бора олмаганлар кутиб олишди. Булар хаста, кекса кишилар, эмизикли аёллар, ёш болалар эди. Барчаси бирдай маҳзун… Ярадорлар уйларига жўнатилиб, даволана бошлашди. Шаҳид кетганларнинг оилалари зиёрат қилинди, моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилди, етим ва тул қолганларнинг ёлғизлиги билдирилмади. Пайғамбарнинг қизлари оталари ёнидан бир қадам ҳам жилмас, айтганларини беками кўст адо этишарди. Уларнинг хавотирларини кўрган Пайғамбар алайҳиссалом келажакка оид гўзал ҳодисаларни сўзлаб, кўнгилларга тасалли берардилар. Шу тарзда зеҳн ва қалбларни аччиқ синовдан ўтказди Уҳуд жанги…

06:14 / 09.05.2012
Аввалги мақола
Биргалик
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...