9 рабиъус сони
1446
Пайғамбаримизнинг туғилишлари
Пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Кисро Ануширвон ҳукмронлигига қирқ йил тўлганида, Фил ҳодисасининг биринчи йилида робиъул аввал ойининг тўққизинчи куни душанба тонгида Маккада, Бану Ҳошим оиласида дунёга келдилар. Улкан олим Муҳаммад Сулаймон Мансурпурий аниқлашига кўра, бу мелодий 571 йилнинг йигирманчи ёки йигирма иккинчи апрелига тўғри келади.
Ибн Саъд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Оминанинг қуйидаги сўзларини келтиради: «Уни туққанимда(тушимда) фаржимдан бир нур чиқиб, Шом қасрларини ёриштириб юборди». Имом Аҳмад ҳам Ирбоз ибн Сориядан шунга ўхшаш ривоятни нақл қилган.
Нубувватдан дарак берувчи аломатлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган пайтларида ҳам рўй берган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганларида Кисро кўшкининг ўн тўртта улкан устуни қулаб тушган, мажусийлар сиғинадиган олов ўчиб қолган ва Сова кўли қуриб қолгач, унинг атрофидаги канисалар қулаб тушган. Табарий, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилганлар. Бироқ бу ривоятларнинг исноди собит эмас, ёзиб қолдирилишга лойиқ ушбу воқеалар ҳақида мазкур халқлар тарихида бирон нарса ёзилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганларида оналари Омина боболари Абдул Муттолибга севинч хабарини жўнатди. Набирасининг дунёга келганидан қувонган Абдул Муттолиб келиб гўдакни Каъбага олиб кирди. Аллоҳга дуо қилиб, шукроналар айтиб набирасига Муҳаммад деб исм қўйди – Араблар одатда бундай исм қўйишмасди– Абдул Муттолиб араблар одатига кўра, набирасини еттинчи куни хатна қилдирди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оналаридан бир ҳафта кейин энг биринчи эмизган аёл Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба бўлган. Ўша пайтда унинг ҳам Масруҳ исмли гўдаги бор эди. Сувайба бунгача Ҳамза ибн Абдул Муттолибни ва кейин Абу Салама ибн Абдул Асад Махзумийни эмизган.
10:18 / 18.12.2015
3380
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Бағишлов
336
Мақолалар
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
Мақолалар
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022
Мақолалар
حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020
ٍКўп кўрилганлар