21 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай эргашамиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик ҳар бир бир мусулмон учун лозиму лобуд бўлган амалдир. Бу ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилади: قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِى يُحْبِبْكُمُ ٱللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَٱللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади», деб айт. Оли Имрон сурасининг 31- ояти. Бошқа бир оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириб, у Зотга эргашишлик ҳидоят топишлик экани айтилмоқда: قُلْ يٰأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّى رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعاً ٱلَّذِى لَهُ مُلْكُ ٱلسَّمَاوَاتِ وَٱلأَرْضِ لاۤ إِلَـٰهَ إِلاَّ هُوَ يُحْيِـى وَيُمِيتُ فَآمِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِىِّ ٱلأُمِّىِّ ٱلَّذِى يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَاتِهِ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий элчисига – Пайғамбарига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», деб айт. Аъроф сурасининг 158- ояти. Устозларимиз айтганки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг «Шоядки» дегани «Албатта» дегани экан. Рўза ҳақидаги оятда ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Шоядки тақводор бўлсангиз» деганидан рўза тутиб тақводор бўлишлик қасд қилинади. Бу оятда Расулулло,ҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик ҳидоят топишлик дейилганида ҳам айни ўша «Шоядки» лафзи ишлатилмоқда. Барчамиз ҳам ҳидоятда бўлишни жуда истаймиз. Бунинг осон йўли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик экан. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик қандай бўлади?  деган савол туғилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида у Зотнинг бевосита ўзларига эргашилган, яъни у Зот алайҳиссалом қилган, буюрган амалларни қилишлик билан у Зотга эргашилган. У Зот вафот қилганларидан сўнг суннатларига амал қилишлик билан у Зотга эргашилади. Бу борада ўтган азизларимиз мислсиз намуналарни кўрсатиб кетганлар. Уларнинг пешвоси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудирлар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир суннат бўлган ва суннат бўлмаган амалга ҳам эргашар эдилар. Яъни шариатда қилишликка тарғиб қилинмаган, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида қилган баъзи каттаю кичик амалларгача у киши эргашар эдилар. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир йўлда уловларини бир томонга бурадилар, сал ўтиб таёқлари тушиб кетади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳам шу йўлдан ўтсалар шу жойга келганда уловларини бурар ва таёқлари тушиб кетишини истаб турар эдилар. Шариатда қилишликка тарғиб қилинмаган – суннат бўлмаган амалга шунчалик амал қилган зот суннат амалларга нақадар амал қилганларини ўйлаб кўраверайлик. Дарҳақиқат, саҳобалар розияллоҳу анҳум суннат амалларга жуда эътиборли эдилар. Гоҳида беэътибор бўлиб қолсалар, бунинг оқибатини дарҳол сезар эдилар. Фатҳларнинг бирида мусулмонлар душманни енгишга узоқ вақт ҳаракат қилиб қолдилар, музаффар Ислом лашкарининг ўзлари ҳам бунга ажабландилар, ҳар доим Аллоҳдан келиб турган нусрат бу гал негадир келмаяпти. Шунда яхшилаб ўйлаб кўрсалар, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в салламнинг бир суннатларини тарк қилиб қўйган эканлар... Битта суннатни тарк қилишнинг оқибати шундай бўлса, биз ўзимиз ҳақимизда бир нарса дейишга ожизмиз... Имом Термизий, Аҳмад Насаий ва Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳим ривоят қиладилар: «Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз молининг талабида Водий ал-Қуро томон жўнади. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эди. Бас, ходими унга: «Нима учун қари чол бўла туриб, душанба ва пайшанба кунларининг рўзасини тутасиз?» деди. «Аллоҳнинг Пайғамбари бу икки куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу ҳақида сўралганларида: «Албатта, бандаларнинг амаллари душанба куни ва пайшанба куни арз қилинади. Менинг амалим арз қилинганда рўзадор ҳолда бўлишни яхши кўраман», дедилар», деди». Аллоҳ Усома ибн Зайддан рози бўлсин! Қари чол бўла туриб ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлган душанба ва пайшанба куни рўза тутишга амал қилар эканлар. У кишининг ёшлари улуғлиги узр бўлар эди, ваҳоланки, суннатни тарк қилиш учун узр ҳам талаб қилинмайди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳақиқий муҳаббат қилган, қиёматда у Зотнинг шафоатларига ноил бўлишни чин дилдан истаган киши, албатта, у Зот алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилишга интилади. Ғиёсиддин
06:53 / 25.01.2016
Аввалги мақола
Соғинч
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...