Швециянинг Упсала шаҳрида 2009 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади . Мазкур жамият нафақат Швеция, балки бутун Европадаги биринчи ва энг катта ташкилот бўлиб, у Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини оммага ёритиб беради. Жамият томонидан яқинда иккита фахрли мукофот ташкил қилинди . Мукофотларнинг бири «Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», иккинчиси «Озодлик» деб номланди. Жамият мукофотларни тақдим қилиш тартибини белгилаб берди ва улар ҳар йили бир марта миллати ва яшаш жойидан қатъий назар алоҳида шахс ёки шахсларга тақдим қилинади. Ушбу фахрли мукофотлар Исломни ҳақиқий муқаддас маъносини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни соф даъватларининг мақсадини бутун инсониятга етказишга ҳаракат қилаётган ҳамда ҳақсизлик, хорлик, зулму ситам, эътиқодий таъқиблар, урушлар, камбағаллик ва саводсизликка қарши курашаётганларни рағбатлантириш ва уларга бўлган минатдорчиликни ифодалаш учун ташкил қилинган. Мазкур мукофотларни ўтган йили «Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси» номинацияси бўйича америкалик доктор Жеральд Диркс, «Озодлик» номинацияси бўйича швециялик Меҳмет Капланлар қўлга киритишганди. Меҳмет Каплан Швеция парламенти депутати бўлиб, Фаластин халқига гуманитар ёрдам учун ташкил қилинган «Озодлик флотилияси» иштирокчисидир.