22 жумадул аввал 1446
БУГУН ПАЙҒАМБАРИМ ТУҒИЛГАН КЕЧА
Жаҳолат бобини беркитиб буткул, Қабоҳат зотини тугатиб тугул, Саодат боғида кулиб мисли гул, Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. Сизда қувонч бўлсин! Бўлсин гулгун юз, Кўзингизда бўлсин порлоқ бир юлдуз, Зеро қувонгайлар кечаю-кундуз, Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. Бугун бизнинг уйга келсайди ул Зот, Бор-бисотимни қилардим закот, Насиб этармикан кўришмоқ, ҳайҳот, Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. Зотан сиз биз билан биргасиз ҳардам, Суннатингиз эслар уммат дам-бадам, Ушбу кун туғилган қилмагай надам, Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. Унутинг дунёнинг ташвишларини, Мавж урган туғёну қалқишларини, Керак бўлса, мақтов, олқишларини, Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. Хаёлан бўлса ҳам, қумсайман сизни, Кўзни юмиб бир дам эслайман сизни, Кўрарманму, эй воҳ, Сиз юрган изни?! Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. Сиздан олмиш Макка ўз чиройини, Мадина ҳам безар сизла ойини, Сиздан қурмиш Аллоҳ бахт саройини, Бугун пайғамбарим туғилган кеча. Сизни сифатлашга ожиздир қалам, Сизсиз яшамоқлик бизларга алам, Баногоҳ эсласам, титрагай танам, Бугун Пайғамбарим туғилган кеча. «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси Саййид Аҳмад Маҳмуд ўғли.
23:50 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...