9 рабиъус сони 1446
ПАЙҒАМБАРИМИЗГА ИЙМОНИ КЕЛТИРМАГАН КИШИЛАРГА ИЛМИЙ ХИТОБ! (Давоми)
Европа шамол ҳудоси, ёмғир ҳудоси, чақмоқ ҳудоси каби сафсаталарга эътиқод қилиб юрган бир вақтда Қуръон бундай қарашларга илмий ёндашиб сизларни бир неча йил олдингина англаб етган нарсаларингизни қадимдан баён қилиб қўйди. Шамолнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлсангиз, Аллоҳ таолонинг қуйдаги оятини ўқиг: «Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз. (Яъни Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб сув ҳосил қилувчи этиб юбордик. Асосан, ёмғирнинг ёғишига шамоллар сабаб бўлади. Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари ила қўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғир ёғади. Аллоҳ таоло у сув билан ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳамма ризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса Аллоҳ тайёр ҳолда унга осмондан тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳам булоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади). Замонавий теҳникаларингиз билан шамол дарахтларни чанглатишини, булутларни йиғиб ёмғир ҳосил қилишини кашф этмадингизми? Агар  сизлар бир неча йил аввал ўзларингизга ҳам мавҳум бўлиб турган, самода чақмоқнинг фазовий шакл ҳосил қилишини билишни хоҳласангиз, Пайғамбаримизнинг қуйдаги гапларига қулоқ солиб кўринглар: «Чақмоққа назар солинглар: қандай тезлик ила кўз очиб юмгунча пайдо бўлиб яна кўздан ғойиб бўлади», дея минг йиллар илгари инсониятга илмий хитоб этган эдилар! Рақамли тасвир воситаларигиз билан чақмоқни суратга олиб, унинг нурини текшириб кўрганмисиз?! Ҳудди ҳадиси шарифда баён этилганидек «Қандай тезлик ила кўз очиб юмгунча пайдо бўлиб яна кўздан ғойиб бўлади -я!» Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихда биринчи бўлиб ўзларининг муборак ҳадисларининг кўпларида замонавий тиббиётнинг муҳим асосларини ташкил қиладиган тиббий масалаларда баҳсга чорлаганлар. Оламларга раҳмат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир касалликни берса, унинг шифосини ҳам бергай», дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадис шариф касалликларнинг барчасининг давоси борлигини таъкидлайди. Бу «Инсон касалликнинг шифосини қидирса, топа олади», деганидир. Бугунги кунга келиб, олимларингиз ҳам олдин давоси топилмаган касалликларни муолажасини топишда мана шу ҳадисни тиллари билан айтмасалар-да, амалларида жорий этмаяптиларми? Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг «Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам» каломидаги мазмунни баён қилиб, «космик тўр» ҳақида биринчи бор сўзлагандилар. Араб тилида “الحُبُك” деб, мустаҳкам тўқилган нарсага айтилади. Барча қулайликларга эга компютерларигизда борлиқнинг бундай мустаҳкам жипислигини кўргандирсизлар? Бугунги кунда сизлар борлиқни қачондан бошлаб шакллана бошлаганини кашф этганингизни иддао қиласизлар, фахрланасизлар. Сизнингча, бутун борлиқ бир йиғиқ (тўплам) бўлган-у, кейин эса катта портлаш натижасида  бўлакларга бўлиниб кетган. Бир нарсани унутган кўринасизлар, негаки умматига меҳрибон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизлардан ўн тўрт аср олдин, ер юзида бу борада, яъни бундай катта портлаш ҳақида фикр юритадиган бирор шахс йўқ бир пайтда, буни айтиб қўйгандилар. Зеро Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло «Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» дея марҳамат қилгандир. Истасак, сизларга, эндигина кашф қилинган илмий ҳақиқатларни юзлаб, балки минглаб санашимиз мумкин, буларнинг ҳаммаси Қуръони карим, ҳадиси шарифда мавжуддир. Энди эса бу юксак Зот, Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни кўз олдингизга келтиришдан олдин, бу икки манбага бир кўз югуртириб кўрмайсизми? (ҳақиқат яққол намоён бўларди). Шу боис  ҳар қандай қулоғида оғирлик борлардан, бундай гўзал овозларга танқид назари билан қарамаслигини умид қиламиз. Кўзида ожизлиги бор кишиларга бундай гўзал суратларга ёмонликни қасд қилиб журъат этмасликларини истаймиз! Шунингдек, бурнида тумови борлардан ҳам муаттар хушбойликка тўсқинлик қилмаслигини сўраймиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суратлари, сийратлари абадий нур таратиб, ўз зиёсини оламга сочиб қолаверади, гарчи шак-шубҳада юрганлар хато топишга ҳаракат қилсалар ҳам! Саййидул муқтадонинг муборак каломлари умрбод гўзал, тотли бўлиб қолаверади, агарчандики, ҳудосизлар нималардир қилишга уринсалар ҳам. Айнан Аллоҳ таолонинг нури – Қуръони карим ўз зиёси ила  порлаб нур сочиб тураверади, гарчи адашганлар унинг нурини ўчирмоқчи бўлишса ҳам! Ҳамчунон, Тарбият кунандамиз Ҳақ таоло: «Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир.(Яъни фақат ўз нурининг тўкис бўлишини истайди.)» * «У гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган Зотдир. (Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. У дини Исломнинг дунёдаги барча динлардан устун бўлишини хоҳлайди. Аҳли китоблар Аллоҳниг бу хоҳишига қарши чиқадилар. Улар Исломнинг бошқа динлардан устунлигини кўра олмайдилар. Шунинг учун қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар.)» Аллоҳим, сен ўзинг буларнинг барчасидан қувватлисан, сен уларни рад этишга, уларни тўхтатиб, улар ва у ортидагиларни ҳам ҳисоб-китоб қилишга қодир Зотсан ва Ўзингнинг улуғ китобингда марҳамат қилмишсан: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди». Хулоса ўрнида биз уларга хитобан Аллоҳ таоло айтганини айтамиз: «…Сен:«Истеҳзо қилаверинглар, албатта, Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир», деб айт». Андижон Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус Ислом билим юрти 4-босқич талабаси Қурбонов Салоҳиддин таржима қилди.
11:05 / 07.05.2016
Кейинги мақола
Бағишлов
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...
Мақолалар
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022 Батафсил...
Мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хурмо ейишлари
 حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020 Батафсил...