21 жумадул аввал 1446
Арабларнинг келиб чиқиши

Ибн Ҳишом: Арабларнинг ҳаммаси Исмоил ва Қахтон авлодларидан тарқалган. Яман аҳлидан баъзилари айтади: Қахтон Исмоил фарзандларидан, шунга кўра, Исмоил арабларнинг барчасига отадир.

Ибн Исҳоқ: Од – Авс ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳнинг ўғлидир. Самуд ва Жадис Обир ўғилларидир, Обир эса, Ирам ибн Сом ибн Нуҳнинг ўғлидир.

Тасм, Амлоқ ва Умаймлар Ловизнинг ўғиллари, Ловиз, Сом ибн Нуҳнинг ўғлидир ва уларнинг барчалари арабдирлар. Демак, Исмоил ўғли Нобит Яшжубни, у Яърабни, у Тайрахни дунёга келтирган. Тайрах эса, Ноҳурни, у Муқаввимни, у Удадни, у эса Аднонни дунёга келтирган.

Ибн Ҳишом: Аднон ибн Удад ўрнига «ибн Удд» ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Исмоил ибн Иброҳим алайҳиссалом авлодидан иборат қабилалар Аднондан бошлаб турли қабилаларга бўлина бошлаган. Адноннинг икки ўғли бўлиб, улар Маъадд ибн Аднон ва Акк ибн Аднонлардир.

Ибн Ҳишом: Акк ибн Аднон Яманга кетган ва бунга сабаб, Акк ашаърийлардан уйланган ва улар орасида яшаган ҳамда тил,ватан битта бўлиб кетган.

Ашъарийлар – Ашъар болалари, Ашъар эса, Набт ибн Удад ибн Зайд ибн Ҳамясаъ ибн Амр ибн Арийб ибн Яшжуб ибн Зайд ибн Каҳлон ибн Саба’ ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қахтоннинг ўғлидир ва баьзилар Удаднинг ўғли Набт, баьзилар эса, Ашъар Молик ўғли ва Молик эса, Удаднинг ўғли Мазхиждир, у эса Зайд ибн Ҳамясаъ ўғлидир дейишади ва бир ривоятда эса, Ашъар Саба’ ибн Яшжуб ўғлидир, дейилган.

Менга Абу Муҳриз Халаф ал-Аҳмар исмли шахс, шунингдек Абу Убайда номли киши Аббос ибн Мирдосга, Акк билан фахрланиб, қуйидаги шеърни айтиб бердилар:

Акк ибн Аднон «Ғассон» деб лақаб олганлардир,

Қайсики, улар бутунлай қувилганлардир.

Аббос ибн Мирдоснинг ўзи эса, бани Сулайм ибн Мансур ибн Икрима ибн Хасафа ибн Қайс ибн Айлон ибн Мудар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднон авлодидан биридир.

Юқоридаги байт унинг қасидаларидан бирида келтирилган.

Шеърдаги «Ғассон» Ямандаги Маъриб тўғонидаги сувнинг номи бўлиб, унга Мозин ибн ал-Асад ибн ал-Ғавс авлоди эгалик қилган. Шунинг учун ҳам улар Ғассон деб ном олишган. Баъзида уни«Ғасон», яъни битта «син» ҳарфи билан ҳам айтилади ва у Жуҳфага яқин жойдаги ал-Мушаллал деб аталадиган ердаги сувдир. Мазкур сувдан ичганлар ҳам ушбу ном билан номланганлар ва улар: Мозин ибн ал-Асад ибн ал-Ғавс ибн Набт ибн Молик ибн Зайд ибн Каҳлон ибн Сабаъ ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтон авлодидан иборат бўлган бир нечта қабилалардир.

06:42 / 13.06.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...