22 жумадул аввал 1446
Амр ибн Омирнинг Ямандан чиқиб кетишда қилган иши ва Маъриб тўғони қиссаси
 

Менга Абу Зайд ал-Ансорийнинг айтишича, Амр ибн Омирнинг Ямандан чиқиб кетишига унинг бир куни каламушлар тўғонни кемираётганини кўргани сабаб бўлди. Мазкур тўғон сувни тўсиб турар, улар шу сувдан истаганларича ерларини суғорар эдилар. Шунда Амр тўғон энди бу ҳолида узоқ турмаслигини билиб, Ямандан кўчиб кетишга қарор қилди. Сўнг қавми олдига келиб, энг кичик ўғлига: «Қавм олдида сени сўкиб, юзингга тарсаки тушираман, шунда сен ҳам ўрнингдан туриб, менинг юзимга тарсаки ур»,  деди. Ўғил отасининг буйруғини бажарди. Шунда Амр: «Мен энг кичкина болам юзимга тарсаки урган мамлакатда қололмайман», деди ва мол-мулкини савдога қўйди. Буни эшитган Яман улуғлари: «Амрнинг ғазабини ғанимат билинглар, яьни унинг ғазабидан фойдаланиб қолинглар», дейишди ва Яман халқи унинг мол-мулкини сотиб олишди. Амр эса бола-чақасини олиб, Ямандан кўчиб кетди. Шунда Азд қабиласи: «Биз Амр ибн Омирдан орқада қолмаймиз», яъни усиз яшамаймиз, деб, улар ҳам мол-мулкларини сотиб, Амр билан бирга Ямандан чиқиб кетишди. Улар узоқ йўл юришди ва турли шаҳарларни босиб ўтишди ҳамда бу сафарлари давомида Аккнинг шаҳридан ҳам ўтишларига тўғри келди. Шунда Акк уларга уруш эълон қилди ва икки томон урушдилар. Урушда ҳеч кимнинг қўли баланд келмади, яъни гоҳ у томон, гоҳ бу томон ғолиб келди. Биз юқорида келтирган Абу Убайда айтган Аббос ибн Мирдоснинг байти ана шу уруш ҳақида айтилган эди. Шундан кейин Амрнинг қавми Аккнинг шаҳридан чиқиб, турли мамлакатларга бўлиниб кетдилар. Улардан Жафнанинг оиласи Шомга, Авс ва Хазраж эса Ясрибга, Хузоъа Марр деган жойга, Сарот Азд ас-Сарот деган жойга ва Азди Аммон эса Уммонга тушдилар. Сўнг Аллоҳ таоло тўғон (Маъриб)га бир сел юборди. Сел тўғонни бузиб ташлади. Бу воқеага далил сифатида Аллоҳ ўзининг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сабаъ» номли сурадаги ушбу оятларни нозил қилди:

«Сaбaъ (қaбилaси) учун ўз мaскaнлaридa (Aллoҳнинг фaзлигa дoир) бир aлoмaт бoр эди : ўнг тoмoн ҳaм, сўл тoмoн ҳaм бoғ-рoғ бўлиб, (биз улaргa): «Пaрвaрдигoрингиз ризқидaн бaҳрaмaнд бўлинглaр вa унгa шукр қилинглaр! (Шaҳрингиз) пoкизa шaҳaр, (пaрвaрдигoрингиз) мaғфирaтли пaрвaрдигoрдир» (дeгaн эдик). Бaс, улaр (шукрдaн) юз ўгиргaч, биз улaрнинг устигa тўғoн билaн (тўсиб қўйилгaн) сeлни (oчиб) юбoрдик вa улaрнинг бoғлaрини aччиқ мeвaли, юлғунзoр вa сийрaк бутaзoр «бoғлaр»гa aлмaштириб қўйдик. (1)

Бани Қайс ибн Саълаба ибн Укоба ибн Саъб ибн Али ибн Бакр ибн Воил ибн Ҳинд ибн Афсо ибн Жадила ибн Асад ибн Рабиъа ибн Низор ибн Маъадд уруғидан бўлган Аъшо(2) шундай деган (Ибн Ҳишом: баъзилар Афсони Дуъмий ибн Жадила ўғли, дейишади. Аъшонинг асл исми Маймун ибн Қайс ибн Жандал ибн Шуроҳийл ибн Авф ибн Саъд ибн Зубайъа ибн Қайс ибн Саълабадир):

 

Ибрат олишни истаган кишига мазкур ишда намуна бор.

Маъриб тўғонини Арим сели оқизди.

Тош тўғонни бир вақтлар Ҳимяр қурган эди.

Сув қанча тўлиб-тошмасин, ундан ўтолмасди.

Сув уларнинг экин ва узумзорларини суғорарди.

Оқибат, улар тарқаб кетдилар ва сутдан ажратилган гўдак мисол сувдан маҳрум бўлдилар.

Сақиф қабиласидан бўлган Умайя ибн Абус-Салт айтади: (Сақифнинг асл исми Қасий ибн Мунаббиҳ ибн Бакр ибн Ҳавозин ибн Мансур ибн Икрима ибн Хасафа ибн Қайс ибн Ийлон ибн Мудар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднондир).

   

Биз маъриб тўғони атрофидаги Сабаъ қабиласидандирмиз.

Сабаъ уни Арим сели келмасдан аввал қурган эдилар.

Ушбу байт Умайя ибн Абус-Салтнинг бир қасидасида келтирилган. Баъзилар эса бу байтни Нобиға ал-Жаъдийга мансуб бўлиб, унинг исми Қайс ибн Абдуллоҳдир, дейдилар. У эса Жаъда ибн Каъб ибн Рабиъа ибн Омир ибн Саъсаъ ибн Муовия ибн Бакр ибн Ҳавозиндир. У ҳақида гап кўп бўлиб, аввалдан китобимни мухтасар қилмоқчи эканлигим уларни баён қилишга тўсқинлик қилди.

   
06:55 / 13.06.2012
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...