Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Ибн Исҳоқ: Рабиъа ибн Наср ҳалок бўлганидан сўнг Яман подшоҳлиги бутунлай Ҳассон ибн Туббон Асъад Абу Карибга ўтди(Туббон Асъад иккинчи Туббаъдир) У Кулий Кариб ибн Зайд ўғлидир. Зайд эса биринчи Туббаъдир. У Амр Зу-л-Азъор ибн Абраҳа Зу-л-Манор ибн ар-Райш ўғлидир.
Ибн Исҳоқ: Бану Адий ибн ан-Нажжор қабиласидан бўлган бир киши (уни Аҳмар деб номлашар эди) Туббаънинг аскарларидан бирига ҳамла қилиб, ўлдириб қўйди. Воқеа бундай бўлган эди: у аскарнинг хурмосини кесаётганини кўриб қолиб, уни ўроғи билан ўлдириб қўйган ва «хурмо уни парвариш қилган одамга берилади» деган эди. Бу эса Туббаънинг уларга қарши ғазабини оширди ва уруш бошланиб кетди. Мадина халқи бўлган ансорларнинг айтишларича, улар кундузи уруш қилишар, кечаси эса Туббаъни меҳмон қилардилар. Бу ишлари Туббаъга хуш келиб, «бизнинг халқимиз карамли кишилар-да!» дер эди.