22 жумадул аввал
1446
РАМАЗОННИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
Мана кечагина эшигимизни тақиллатиб келган Рамазон бугун ўз поёнига етмоқда. Кунларни тез ўтиши билан мана, охирги ўн кунликка ҳам етиб келдик. Кечқурунлари ойга назар солсак, бу ой ҳам ўз поёнига етаётганидан дарак бермоқда. Кечагина биз бу ойни кўриб нақадар ҳурсанд бўлган эдик. Ўшанда: “Энди Аллоҳ таолонинг тоатларига киришаман, бу ойда кўплаб яхши ишларни қилиб, Аллоҳ таолодан мукофатлар оламан” деган эдик. Ҳа, Рамазон руҳий тарбиямиз учун энг фойдали ойдир. Бу ойда чанқоқ қалбларимизни руҳий тарбия билан суғормоқликка фурсат бўлади. Қорайган қалбларимизни поклашга фурсат бўлади. нафсларимиз бўлса, ўз Яратгувчисига қайтади. Ким бу ойда солиҳ амаллар қилиб Роббисига яқин бўлган бўлса, демак, у ютуққа эришибди. Кимки орзуларига берилиб, улуғ амалларни тарк қилган бўлса, демак, у ютқазибди. Кечалари ва кундузлари фазилат ва баракага тўлган ойни қўлдан бой берибди!
Ўн кун ёки ундан ҳам оз кунлардан сўнг бу йилги Рамазон ойи ҳам ўз нихоясига етади. Улуғ меҳмонни яна кузатамиз. Энди келаси йилга бу меҳмонни кутиб олишга бизларни орамиздан кимга насиб қилади? Буни Аллоҳ таолони ўзи билади.
Лекин, шунга қарамай Аллоҳ таолонинг бандаларига фазли улуғдир. Рамазоннинг охирги кечаларидан фойдаланиб қолишимиз учун у кечаларни янада баракотли қилди. Бу кунларда енгни шимариб ибодатларга киришмоғимиз лозим. Фурсатларни қўлдан бой бермай, улардан фойдаланиб олган банда қандай ҳам яхшидир! Охирги ўн кунликни бошқа ўн кунликларга қараганда бир нечта кўпроқ хусусиятлари бор.
- Инсонларга ҳидоят йўлини кўрсатувчи Аллоҳ таолонинг охирги китоби Рамазоннинг охирги ўн кунлигида қадр кечасида нозил бўлди.
- Бу ўн кунликнинг хусусиятларидан яна бири унда минг ойда қилинган ибодатдан афзал бўлган қадр кечасининг бор эканлигидир. У кечада қилинган ибодат саксон уч йилда қилинган ибодатдан афзалдир.
- Бу ўн кунликнинг бошқаларидан ортиқча яна бир фазли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн кунликда тоат ибодатда жидду-жаҳд қилар эдилар.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларидандир. Охирги ўн кунликда кечаларини бедор ўтказар, Аллоҳ таолонинг раҳмати этсин деб ўз аҳли аёлларини ҳам уйғатар эдилар.
Тошкент вилояти Қибрай тумани «Саъдулл ота» жоме масжиди имом-хатиби Мирҳамидов Обид
03:00 / 24.06.2017
3047
Аввалги мақола
КЕЛИНГ, ҚАДР СУРАСИНИ ЎҚИБ ТАДАББУР ҚИЛАЙЛИК
Мақолалар
13582
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар