27 ражаб
1446
Дубайда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бағишланган китоб тақдимоти
«Бу − Муҳаммад» номли мазкур китоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт йўлларининг ва у Зот келтирган Ислом динининг дунёдаги муҳим ўрни ҳақида маълумот беради.
Бу китобнинг оғирлиги 1 тонна, баландлиги 5 метр, кенглиги эса, 4 метрдир.
Шу боис бу китоб Гиннес рекордлар китобига киритилди. Шунингдек, бу китоб катталиги билан бир қаторда, диний ва маданий соҳадаги нодир китоблар сирасига киради.
Дунёда энг катта бўлган мазкур китобни Дубай амирининг ўринбосари Ҳамдон ибн Рошид Мактум билан Бирлашган Араб амирлиги иқтисод вазири тақдим қилишди.
Тақдимот маросимида олимлар, элчилар, юқори ташкилот раҳбарлари, бизнесменлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Китоб Ислом дини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт йўлларини яқиндан ўрганишга қизиққан барча инсонларга мўлжалланган. Ҳамдон ибн Рошид мазкур китобни 50 нусхада тайёрлашга буюртма бериб, уни Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларига қизиққан барча маҳаллий ва чет элдаги ташкилот ва жамоаларга тақдим қилишни режалаштирмоқда.
Ҳозирги кунгача дунёдаги энг катта китоб Андрей Александрович Тюняевга тегишли бўлиб, унинг баландлиги 6 метр, кенглиги 3 метр ва оғирлиги 492 кг ни ташкил қилади.
Дубайлик мусулмонлар дунёдаги кўплаб рекордлар сафига яна бир янги рекордни ҳақли равишда қўшиб қўйишди ва бу китоб исломий мавзуда экани билан янада қадри баланддир.
19:56 / 26.06.2020
2836
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
2289
Саловотлар
Янгиликлар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015
Янгиликлар
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015
Янгиликлар
Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар